1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди

13:55 / 09.02.2023 1028 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.
Маълумки, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқий элларида юз берган кучли зилзилалар вайронкорлиги билан бутун дунёни ларзага солди. Ўзбек халқи ҳам офат оқибатларини қалбига яқин олиб, чуқур қайғу ва ҳамдардлик ҳиссини туйди.
Давлатимиз раҳбари ўша куниёқ қардош Туркия халқига ва Президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирган эди. Зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун мамлакатимиздан бир неча гуруҳ қутқарувчилар Туркияга юборилди. Шунингдек, гуманитар ёрдам юклари мунтазам жўнатиб турилибди.
Президентимиз бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.
Ўзбек ва турк халқлари яхшию ёмон кунларда ҳамиша бирга бўлган, бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бу дўстлик, қардошлик ва ўзаро елкадошлик ҳозиргидай оғир кунларда янада билинади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.


Манба: president.uz

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши давоми...

464 17:28 / 28.11.2023
Дин ишлари бўйича қўмитага аҳолидан келган саволлар юзасиданЎтган давр мобайнида Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан жами 861 та мурожаат келиб тушган. Шундан, давоми...

1248 18:40 / 12.10.2021
Туркиялик Эркан Кучук мавжуд материаллардан ва хаттотлик маҳоратидан фойдаланиб, бадиий асарлар яратмоқда. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.Эркан Кучук қўриқчи давоми...

1549 08:00 / 04.03.2021
Бугун Халқаро прессклубнинг .Янги қонун таҳлили асосий ўзгариш ва қўшимчалар, мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар давоми...

2140 14:00 / 13.07.2021
Аудиолар

121479 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021