1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Дўст танлаш одоби

05:00 / 01.03.2017 4212 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон учун машаққатли ишлардан бири дўст танлашдир. Чунки қадди-басти чиройли ва хулқи гўзал бўлиб кўринган ҳар бир киши табиатан яхши ва гўзал хулқли бўлавермайди. Зеро, ранги тиниқ ва тоза кўринган сув шўр ҳам бўлиши мумкин.

Кишига, айниқса, у ёш бўлса, дўст ва йўлдошининг таъсири тез ўтади. Хулқи ва эътиқоди бузуқ кишилар билан дўстлашиш оқибати пушаймонликдир.


Фарзандларини ёмон хулқли кимсалар таъсиридан ҳимоя қилиш ота-онанинг бур-чидир. Ота-она фарзандларига яхши ибратли дўст танлашда ўрнак бўлишлари ва ёр-дам беришлари керак.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам) марҳамат қиладилар: “Ростгўйлар билан дўстлашинг! Улар тинчлиқда зийнат, хавфда қалқондир”.

Ҳакимлардан бири айтади: “Диёнатли, ақлли ва одобли киши билан дўстлашгин. У муҳтожлигингда ёрдамчинг, қийин кунларингда қўлловчинг, маъюслигингда қувончинг, хотиржамлигингда зийнатинг бўлади”.

“Кишининг кимлигини сўзидан эмас, ишидан бил, муҳаббатини тилидан эмас, кўзидан бил!”

“Дўстинг қандай эканини унинг сендан олдин дўстлашган одами ким эканлигидан билиб оласан”.

Инсон саломатлиги тановул қилган та-омига боғлиқ бўлганидек, унинг саодати ҳам танлаган дўстларига боғлиқдир. Шу-нинг учун дўст танлашда адашманг.


"Адабуд дунё вад дин" китобидан



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани даф қилишдир. Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби давоми...

872 19:00 / 22.10.2023
Ушбу китобимизнинг асосий мақсадига назар соладиган бўлсак, ваҳдатул вужуддан сўз очмасак ҳам бўлар эди. Чунки бу китобда биз сунний тасаввуфдан сўз давоми...

3567 17:00 / 20.07.2019
Юқорида айтиб ўтилган вирдларни яна ҳам яхши тушуниш, уларнинг ҳужжат ва далилларини билиб олиш ҳар бир мурид учун фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу зикрлар ва давоми...

2316 13:02 / 29.11.2018
Оилада ёки жамиятда содир бўладиган каттакичик жанжалларни диққат билан кузатилса, барчасининг сабаби кўпинча қўпол сўз ва муомала бўлиши муқаррар. Бир киши давоми...

3263 05:00 / 28.02.2017