1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саодат битилганлардандир

08:05 / 31.10.2019 1575 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: «Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу урушда оғир ярадор бўлиб, ҳушидан кетди. Атрофдагилар уни жон таслим қилди деб ўйлашди. Унинг атрофига тўпланиб, йиғлай бошлашган эди, у «Аллоҳу акбар» деб, ўзига келди. Буни кўриб, тўпланганлар ҳам суюнганидан такбир айтиб юборишди. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу уларга қараб: «Ҳозир мен ҳушимдан кетдимми?» деди. «Ҳа», дейишди. У шундай деди: «Рост айтдингиз. Беҳушлигимда мени икки киши олиб кетди. Улар жуда дағал, шиддатли экан. Иккови: «Қани, юр. Сени Азиз ва Амин Зотнинг ҳузурига сўроққа олиб борамиз», дейишди. Йўлда бир киши олдимиздан чиқиб, мени олиб келаётганлардан: «Уни қаерга олиб кетяпсизлар?» деб сўради. Улар: «Азиз ва Амин Зотнинг ҳузурига, сўроққа», дейишди. У киши: «Қайтинглар. У онасининг қорнидаёқ саодат ва мағфират битилган зотлардан. Ҳали Аллоҳ хоҳлаган кунгача фарзандлари унинг дийдорига мушарраф бўлишади», деди».
Ўша воқеадан кейин Абдурраҳмон бир ой яшади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёлларини хотирлаб, вафо тариқасида унинг яқинларига ҳадялар юбориб турар эдилар.Муҳаббатларини изҳор қилиш учун давоми...

3116 09:30 / 16.06.2019
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг,, дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.Рўзани лозим давоми...

1330 18:23 / 04.05.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Қайси амал афзал, деб сўралди. .Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон давоми...

2239 08:30 / 07.01.2019
Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади .Абу Салама ибн Абдурраҳмонга .Менга отангдан эшитган, отанг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан давоми...

1907 15:10 / 05.05.2019
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021