1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида (бешинчи мақола)

15:10 / 05.05.2019 1901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади: 

«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: 

«Менга отангдан эшитган, отанг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Рамазон ойи ҳақида эшитган нарсангни гапириб бер. (Ўшанда) отанг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталарида ҳеч ким йўқ экан», дедим. 

«Ҳа, отам менга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Албатта, Аллоҳ таборака ва таоло сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Мен эса сизларга унинг қиёмини суннат қилдим. Ким иймонла, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур», дедилар», деди».

Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳи Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳунинг отасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи ҳақида муҳим ҳадис айтганларини билиб юрар эдилар. Шунинг учун Абу Салама розияллоҳу анҳуни кўришлари билан ўша ҳадисни сўрадилар.

Ушбу ҳадисдан салафи солиҳларимизнинг илмга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир ҳадисга қанчалар эътибор билан қараганликларини кўриб турибмиз. Ул азизларимиз илм йўлида ҳар бир қулай фурсатдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Биз ҳам улардан ўрнак олишимиз лозим.

Ҳадисдан оладиган бошқа фойдаларимиз:

1. Рамазон ойи рўзасини тутиш Аллоҳ томонидан фарз қилинган ибодат эканлиги.

2. Рамазон кечаларини бедорликда ибодат ила ўтказиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жорий қилган суннат эканлиги.

3. Ким Рамазон кунларини иймон ила, савоб умидида рўза тутиб, тунларини бедорликда ибодат қилиб ўтказса, гуноҳлари мағфират қилиниши.

Шундай бўлгач, бу ҳадисга амал қилишимиз, Рамазон рўзасини қолдирмай тутиб, кечаларни қоим ҳолда ибодат билан ўтказиб, гуноҳларимиз мағфират қилинишига эришишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси ndash бир қанча бўлиб, улардан энг асосийси ndash китоб ўқишдир. Дарҳақиқат, китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур давоми...

3557 11:30 / 21.06.2019
Аввалги мақоламизда амалда ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтирилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани давом давоми...

1755 17:10 / 09.05.2019
Намозда кулиш уч хил бўлади1. Қаҳқаҳа отиб кулиш.Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа, дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши давоми...

7525 17:45 / 07.04.2019
Икки дунё саодатини ўзида мужассам этган таълим Шайх Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ айтадилар ndash Мен шайх Шамсиддин ибн Қамоҳани ўзининг Абул Аббосий давоми...

6797 11:00 / 05.07.2022