1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Динимизни ўрганмасак, нималар бўлиши мумкин?

10:05 / 28.10.2019 2581 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир яқин биродаримизнинг айтганларини, иншааллоҳ, манфаатли бўлар, дея, сизларга ҳам етказишни ният қилдим. У киши айтади:

«Сизларга баъзи бир нарсаларни айтиб бермоқчиман. Бу билан ўзимни илмли кўрсатиш ила ўзгаларни жоҳилликда айбламоқчи эмасман. Шунчаки, агар динимизни ўқиб-ўрганиб, қўлдан келганича амал қилиш пайидан бўлмас эканмиз, ўзим гувоҳи бўлган ва ҳозир сизларга айтиб берадиган воқеалардаги ҳолатларга тушиб қолишимиз ҳеч гап эмаслигини тушунишингларни хоҳлардим, холос. Аллоҳга қасамки, қуйидаги айтадиганларим, афсуски бугунги куннинг рўйи-рост гапи.

Бир аёл ўқитувчини кўрдим. Ундан рибонинг бир тури ҳақида нима фикрда эканлигини сўрашди, яъни ҳалол-ҳаромлигини. У киши рибони ҳалол дейиш билан кифояланмади. Қиёслашни қандай қилди, билмадим, у айтдики: «У ҳам бир закотга ўхшаган нарса-да!» Мана, жоҳилликнинг оқибати, ўзини мусулмон санаган кишининг динини ўрганмаганидан тушиб қолган аҳволи, ҳаромни ҳалол билиши, ҳаромни ибодатга ўхшатиши.

У киши худди ўша мажлисда мубоҳ илмни ўрганишни фарз амалдан афзал билишини ва бу йўлда фарз ибодатни тарк қилиш мумкинлигини ҳам айтди. Аниқроғи, намозни — диннинг устунини тарк қилишни, уни «қулатиб қўйиб», мубоҳ илмни ўрганишни тўғри деб ҳисоблашини айтди.

Эътибор беринг, аввалига у ҳаромни ҳалол деган ва уни ибодатга қиёс қилган эди, энди эса фарзни мубоҳ амал эвазига тарк қилишни тўғри деб билишини айтди. Бу бир мусулмонман деган ўқитувчи аёлнинг иши эди. Бу жоҳилликнинг касофати эди. Бу динимизни ўрганмай, қуруқ мусулмон бўлиб, уни мерос олибгина юрсак, ҳар биримиз тушиб қолишимиз мумкин бўлган ҳол эди.

Бошқа бир ҳолат. Бир биродаримиз билан пайғамбарлар ҳақидаги суҳбат асносида Ийсо алайҳиссалом тўғриларида гаплашиб қолдик. У киши: «Нимага Худо даражасига кўтариб юборишган экан. Менимча, яхшилаб тушунтирмаган бўлса керак», – деди пайғамбарни назарда тутиб. Кейин мен: «Пайғамбарлар ўзларига юклатилган вазифани унда ҳеч бир камчиликка йўл қўймай тўла-тўкис адо этишган. Бу шундай иймон келтиришимиз лозим бўлган нарса», дея унга тушунтирдим. У кишини кўпчилик диний илми яхши деб биларди. Бу ана шундай кишининг ҳоли эди. Аслида, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга нисбатан эътиқодимиз қандай бўлиши кераклигини ўрганишимиз лозим. Афсуски, Ислом илм дини эканлигини, камида фарзи айн даражасидаги диний илмларни ўзлаштириш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Акс ҳолда «менимча, ўйлашимча», кабилар билан пайғамбарларни ҳам айблаб қўйишимиз мумкинлигини яхши тушуниб етмай гуноҳ қилиб қўйишимиз ҳақиқатга яқин.

Яна бир ҳолат. Бир биродаримиз марксизм – фалсафий, иқтисодий ва сиёсий таълимот, жумладан, коммунизм ҳақидаги сохта таълимот – ҳақида гапириб қолди. Ундаги тартиб-интизомни мақтай кетди. «Уни ўзимизга жорий қилиш керак», деб қолди. Мен унга: «У динсизларнинг таълимоти-ку!» дедим. У эса: «Ҳаммасини эмас, тартиб-интизомни, бизда тартиб йўқ», деди. Мен: «Ҳамма тартиб-интизом Исломда, сен Исломни яхши билмас экансан», дедим ва бироз тушунтириб бердим. Ҳақиқатда, Исломнинг турган-битгани тартиб. У ҳар бир кишини шахсан ўзидан тортиб, бутун дунёда тартиб ўрнатишга, ҳақларни муҳофаза қилишга чақиради. Ҳамма айб ўзимизда, мусулмонман, деб, динимизни ўрганмасак, тартиб ҳам, бошқаси ҳам бўлмайди-да, мана шунақа, марксизм кабиларни жорий қилиш керак, деб юраверамиз

Ҳолимизга ҳайронсан киши, марксизм каби динсизлар таълимотидан хабаримиз бор, динимиздан тузукроқ хабардор эмасмиз. Динсизлар: «Одам маймундан тарқалган», деган даъвоси ила китоб чиқарса, қизиқиб қоламиз, лекин бирорта Ислом ақийдаси баён қилинган китоб ўқиганмизми, йўқми, билиб бўлмайди.

Баъзи биродарларимизга Ислом дини ҳақида, ҳақиқий бахт-саодат Исломда, унга амал қилиб яшаш қандай эканлигини айтсанг, «Ўргангандан кейин амал қилиш керак-да, мен ҳозир бундай қилолмайман», каби жавобларни айтади. Ҳайронсан, киши ўрганса, амал қилса, бахт-саодати зиёда бўлиб қолишидан қўрқармикин! Нима ҳам дея олардим, ўқиб-ўрганмагандан кейин динни машаққат деб юраверилади ва Аллоҳ таолонинг қайтарганидан қайта олганда, амрини бажара олганда У Зотга ҳамд айтиш ила иймон ҳаловатини ҳис қилиш қандай бўлишини билишмайди.

У киши яна айтади: «Мен бир биродаримизни билардим. Унга бир киши:

«Телефонингиз интернетга киради-а, шундоқ бир нарсани кўриб олайлик», деди.

У: «Нимани?» деб сўради.

Сўраган киши: «Бугун футбол бор эди, шунинг вақтини билиб олайлик», деди қайсидир чет эллик жамоаларнинг ўйинини назарда тутиб.

У эса: «Ундай беҳуда нарсаларни билиб бера олмайман», деди.

Худди шу кишини бошқа бир мажлисда кўрдим. Ундан бошқа бир киши яна интернетидан фойдаланиши мумкинми, дея сўради. У яна нимагалигини сўради. Сўраган киши: «Минор масжиди ҳақида маълумот керак эди», деб айтди. Унинг «Ҳўп, ҳозир», деб телефонида интернетдан сўралган масжид ҳақида маълумот қидириб берар экан, юзидан бундан хурсандлиги билиниб турарди.

Уни кўп кўрардим. Деярли доим китоб ўқиб юрарди. Қаерга борса, ёнида китоб билан юрарди. Мен унга ҳавас қилдим.

Мен бунга қўшимча қилгим келмади. Мана шулар ўзини билган киши учун етарли бўлса керак.

Буларни айтиш ва динни ўрганишга, жоҳилликни кетказишга чорлашни ҳам Аллоҳ менга ўзини танитиб қўйганининг шукридан бўлади, деб билдим ва шу асосда сизларга айтиб бердим. Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!

Тавфиқ Аллоҳдан.

Ҳаётий воқеалар асосида Охунжон Охунов тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз давоми...

1980 09:10 / 05.09.2019
Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,Фақирларга башорат, оқил учун бир ибрат.Ийд Қурбон келганда, Расулуллоҳ чоғланди,Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари давоми...

1933 16:17 / 31.07.2020
263Бунга мисол тарихда, бир шартнома тузилди,Кенгаш қилиб барча эл , Каъбатуллоҳ бузилди,Обрў учун қон тўкар, ҳатто меҳр узилди,Тинчликпарвар бир Зотни ҳакам давоми...

2498 19:30 / 18.09.2019
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз инсонларга жуда кўп неъматларни берган. Шулардан энг гўзали севиш ҳиссидир. Севгининг ҳам ҳар хил кўриниши бор. Ҳақиқий асл ишқ илоҳий давоми...

1976 13:30 / 31.10.2019
Аудиолар

121531 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43017 14:35 / 11.08.2021