1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Бу дунё имтиҳонга тайёрланиш учун

13:30 / 31.10.2019 1977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз инсонларга жуда кўп неъматларни берган. Шулардан энг гўзали севиш ҳиссидир. Севгининг ҳам ҳар хил кўриниши бор. Ҳақиқий асл ишқ илоҳий Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган чексиз севги ҳисобланади. Ҳар қандай муҳаббат бирор эҳтиёж ёки манфаатларга асосланган бўлади. Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг якуни Жаннат ва ундаги мислсиз таърифи ақлимизни хайрон қолдирадиган туҳфалар, кўрсатиладиган ҳурмат, туганмас ҳузур-ҳаловат ва энг олий мақом Аллоҳнинг жамолидир.

Яна шундай неъматларнинг аълоси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жам бўлиш бахтидир. Аллоҳ биз ожиз бандаларига турли хил синовларни юборганида, дард бериб синаганида, бошимизга мушкул иш тушганида унгагина суянамиз, ўзидангина ёрдам сўраймиз. Бу уч кунлик ҳаёт аталмиш синов диёри ҳар кимни синайди, лекин биз умидимизни сўндирмасликка харакат қилиб, фақат шу синовлар ортидан енгиллик, машаққатлар ортидан роҳат келишини баъзан унутиб қўямиз. Бу дунё имтиҳонга тайёрланиш учун.

Инсонларни абитуриентларга қиёсласак, қайта топшириш имконимиз йўқлигини ҳисобга олсак, бажараётган амалимиз, оғзимиздан чиққан гапларимиз, куч қувватимиз Роббимиз розилигига аталганми деб ўзимизга савол беришимиз керак. Ишққа мубтало одам қандай қилиб бўлсада ўз севгисини изҳор қилишга маҳбубининг висолига етиш умиди билан яшайди. Бу йўлдаги қийинчилик асло сезилмайди. Оламдаги ҳеч бир нарса Аллоҳ жамолини кўриш бахтидан устун бўлолмайди.

Назарингдан четда қолсам,
Юзим қаро бўлди нетай.
Сарбонидан айрилгандай,
Манзилимга қандай етай.

Агар нигоҳ ташламаса,
Бу не хижро, бу не хасрат.
Агар кўзин ёшламаса,
Бу не алам, бу не ғурбат.

Ошиқ аҳли дарди бирлан,
Шошди ақлим, ёнди жисмим.
Девоналар дарди бирлан,
Тилка пора юрак бағрим.

Нетайки, назаринг солмай,
Кунда мени адо қилдинг.
На кун, на тун бари бирдай,
Фарқлолмадим кўзим кўрдай.

Қалб кўзимга ўзинг нур бер,
Дил боғимга гўзал гул бер.
Юрагимга ҳузур завқин,
Ишқ сурурин умидин бер.

Ошиқлигим фақат сенга,
Насиб этгин муҳаббатга.
Аллоҳ қайтар куним мени,
Насиб этгин висолингга.

Саодат Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,Фақирларга башорат, оқил учун бир ибрат.Ийд Қурбон келганда, Расулуллоҳ чоғланди,Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари давоми...

1933 16:17 / 31.07.2020
Бу мақолани ёзишда, мақола мавзусини аниқроқ тушунтириш ва вазиятни қандай эканлигини ёритиш учун Қуръони Карим оятлари, ҳадислардан намуналар келтирмоқчи эдим, давоми...

3845 11:06 / 02.04.2020
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг давоми...

4729 11:00 / 30.03.2020
Аллоҳ таоло Ўз Каломида бизларни намозга буюрди.Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг Бақара сураси, давоми...

2781 11:35 / 29.09.2019
Аудиолар

121607 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021