1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Муборак биродар масаласи

10:20 / 21.10.2019 3394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши вафот этди. Ортидан иккита ёки ундан ортиқ қизлар ва қиз набиралар қолди. Бу ҳолатда қизлар мероснинг учдан иккисини оладилар ва қиз набираларни ҳажб қиладилар. Яъни қиз набира ёки набиралар мерос олмайдилар.

Аммо худди шу ҳолатга битта ўғил набира ёки чевара қўшилса, унинг сабабидан қиз набира ёки набиралар ҳам мерос оладилар. Шунинг учун ҳам бундай биродар «муборак биродар» деб аталади. Унинг баракаси туфайли сингиллари ҳам меросдан баҳраманд бўладилар.

Яна бир мисол. Бир киши вафот этди. Орқасидан туғишган опа-сингиллари ва ота бир синглиси қолди. Бу ҳолатда туғишган опа-сингиллар мероснинг учдан иккисини оладилар ва ота бир сингилни ҳажб қиладилар. Яъни ота бир сингил мерос олишдан маҳрум бўлади.

Аммо шу ҳолатда ота бир биродар ҳам бўлса, унга қўшилиб, ота бир сингил ҳам мерос олади. Бу биродар ҳам муборак биродар бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизнинг тилимизда .таҳорат, деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур нарса араб тилида .вузуъ, дейилади..Вузуъ, сўзи луғатда .гўзаллик, ва .ялтираш, деган маъноларни давоми...

3407 14:00 / 11.06.2020
. . .Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади.Расулуллоҳ давоми...

2629 19:00 / 20.05.2022
Ҳақиқий фиқҳий ижтиҳодларни ёзишни ташкил қилиш ҳақида сўз кетадиган бўлса, баъзи уламолар бу ишни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бошлаганларини давоми...

6211 16:30 / 26.12.2018
Ушбу ном ила охирги пайтларда кўпгина китоблар ёзилди. Молиявий масалалар кўп учраб, мусулмонларнинг ҳожати тезтез тушиб тургани учун ҳам бу иш кўплаб амалга давоми...

4243 14:00 / 10.08.2019