1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ортиқча гап

07:10 / 25.09.2019 1986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яъло ибн Убайддан ривоят қилинади: «Муҳаммад ибн Савқанинг олдига кирдик. У шундай деди: «Сизларга бир гапни айтаман. Шояд, Аллоҳ сизларга у билан манфаат берса, чунки Аллоҳ у билан менга манфаат берди. Бир куни Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига кирдик. У зот бизга қуйидагиларни айтди: «Сизлардан олдингилар ортиқча гапни ёмон кўришарди, уч нарсадан бошқасини ортиқча деб ҳисоблашарди: Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиш; яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳамда жуда мажбур бўлгандагина бирор эҳтиёжини гапириш. Аллоҳнинг қуйидаги сўзларини инкор қиласизларми: «Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир». «Зотан, ўнг ва чапда ўтирган икковлон (ёзиб турувчи фаришталар) қабул қилиб (ёзиб) турурлар. У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир».

Фараз қилайлик, куннинг охирида бирортангизнинг номаи аъмолингиз ошкор қилинса, номаи аъмол эгаси куннинг бошидан бошлаб то охиригача саҳифасини дунё ва охират учун фойдаси бўлмаган бемаъни нарсалар билан тўлдириб ташлаган бўлса, қандай ҳолатга тушади? Уялмайдими?».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Аммамнинг уйига бордим. Аммаваччаларим билан кўришмоқчи эдим, қаергадир кетишган экан. Аммамдан сўрасам, .Абдуллоҳ ибн давоми...

1580 08:02 / 04.12.2020
Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш ҳаром эканини зинҳор унутмаслиги зарур. Шунингдек, ваъдага вафо қилмай, сўнг ёлғон гапириш, нарсаларнинг баҳосини давоми...

1995 19:00 / 27.06.2019
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдиларЙигит .Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши давоми...

11330 19:00 / 07.05.2022
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Умар розияллоҳу анҳу Бадрда қатнашган улуғ саҳобалар билан бирга мени ҳам ҳузурига киритар эди. Уларнинг давоми...

1375 08:00 / 08.01.2021