1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин

15:41 / 21.09.2019 4613 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1981 йил Франсуа Миттеран Франция президенти лавозимига сайланди. Ўша йили Франция мамлакати Миср ҳукуматидан мумиёланган Фиръавн жасади устида илмий тадқиқот ўтказишларини илтимос қилди.

Тадқиқотга дунёнинг энг таниқли медицина ва археология соҳа мутахасислари жалб қилинди.

Улар қаторида Морис Букай - бош хирург ҳамда тадқиқот жараёнига жавобгар шахс сифатида тайинланди.

Олдинга қўйилган асосий вазифа - Фиръавн қандай ҳалок бўлганини аниқлаш эди.

Фиръавн жасади мумиёланиб сақланаётган бошқа жасадларга қараганда анча яхши сақланган.

Тадқиқот пайтида олимлар учун кутилмаган ходиса юз берди. Жасаднинг чап қўли бирдан юқорига кўтарилди, гўё уни мумиёлаш жараёнида қўлни мажбурлаб ётқизилгандек эди.

Профессор Морисни айтишича, натижалар шуни кўрсатдики - Фиръавн сувда чўкиб ўлган, рентген тасвирлари ҳам жасадда денгиз тузи қолдиқлари бор эканидан хабар берар, суяклари тери ичида синиб мажақлангани эса - жасадни сув остида қаттиқ босим сабабли рўй берганини кўрсатади. Жасадни бўлса, кейинроқ денгиз остидан олиб чиқиб мумиёлашганди.

Профессор Морис ўзининг бу тадқиқотидан жаҳон матбуот газеталари бош саҳифаларида оламшумул хабар сифатида тарқалишини ҳаёлидан ўтқазиб қувона бошлаган ҳам эди.

Аммо улардан, яъни (газета мухбири) бири: «Жаноб Морис, сиз кўп ҳам шошилманг, дунё мусулмон аҳлига, сизни бу тадқиқотингиз янгилик эмас, балки ўн тўрт аср муқаддам аввалдан маълум. Улар Фиръавнни денгизда чўкиб ўлганидан хабардорлар» - деб айтди.

Морис бу хабардан хайратга тушди ва «бўлиши мумкин эмас, ахир биз энг замонавий жиҳозлар билан бу маълумотга эришдик-ку» - дея таъкидлади.

Аммо бу эшиткани Морис Букайга ҳеч тинчлик бермас, жасад устида эрталабгача ўйланиб, ўтирган ҳолда тонг оттирди.

У албатта, бирон бир исломий давлатга сафар қилиб у ердаги илм аҳлидан бу ҳақида сўраб билишни ва аниқ маълумотга эга бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Шундай ҳам бўлди, у сўраган биринчи кишиёқ унга Қуръони каримни очиб, Фиръавн ҳақида нозил бўлган ушбу оятни ўқиб берди:

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар». (Юнус сураси, 92-оят).

Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқа имкониятлар борида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етиб қолганида Худони эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадаги кишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда.

«Эндими! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдингку?» деб аввалги қилганлари  юзига солинмоқда.

«Бугун сенинг баданингни қутқарамиз».

Жойингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий-ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди.

«Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин». Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шунча кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб ибрат олсинлар. Ўлик ҳолдаги жонсиз жасадинг сув устида чорасиз қалқиб, оқиб юрганини ҳамма кўрсин Ҳамма кўриб, ҳолинг шу экан-ку, десин.

«Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар».

Бу оятлар профессор Морис Букайни хайратга солди, у шошилиб атрофида тўпланган одамларга қичқира бошлади: «Мен исломга кирдим! Мен Қуръонга иймон келтирдим!» - дея ҳайқирар эди....


Мухаммад Абдуллох таржимаси

Муаллиф
Морис Букай
Мавзуга оид мақолалар
Таниқли файласуф олим Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни ларзага солди. 80 ёшли олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири эди. давоми...

7433 19:31 / 29.08.2020
.Исломнинг байроқдоридир ўзбеклар, Исломнинг санжоқдоридир... Бу байроқни яна қайта қўлга олинг, ўша шонли йўлдан яна юринг Инсониятга буюк хизматлар қилиш давоми...

1830 14:30 / 24.04.2022
Пастор шундай деб ёзади .Иймон ҳеч қандай тараққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар давоми...

2917 11:00 / 01.07.2023
Вафоти олдидан машҳур футболчи Абдулкарим Метсу аввалги исми Бруно Метсу шундай деган эди.Африкалик мусулмонлар сабаб мен Аллоҳни танидим. Улар давоми...

3418 10:00 / 25.12.2020