1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Таниқли британиялик файласуф-атеист Энтони Флю

19:31 / 29.08.2020 7421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таниқли файласуф олим Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни ларзага солди. 80 ёшли олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири эди. Бир неча ўн йиллар давомида Флю Худога эътиқод қилиш ноўринлиги тўғрисидаги тезисларга асосланган китобларни нашр қилар ва маърузалар ўқирди, дея ёзмоқда “Мета” нашри.

Сўнгги пайтларда эълон қилинган илмий кашфиётлар атеизм ҳимоячисининг қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Флю ўзининг залолатда қолгани, Коинот эса ўз-ўзидан пайдо бўлмаганлигини ва у, биз тасаввур қилганимиздан ҳам қудратлироқ бўлган Зот томонидан яратилгани очиқ-ойдин эканлигини эълон қилди.

Флюга кўра, у олдин бошқа атеистлар сингари қачонлардир азалда ўлик материядан биринчи тирик материя пайдо бўлганига ишончи комил эди. “Бугунги кунда ҳаётнинг ҳамда биринчи репродуктив организмнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги атеистик назариянинг барпо этилишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”, – дейди Флю.

Олимнинг фикрига кўра, ДНК молекулаларининг тузилиши тўғрисидаги ҳозирги замон маълумотлари унинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши мутлақо мумкин эмас, балки буни кимдир ишлаб чиқарганини исботламоқда. Молекула ўзида сақлаётган ирсий код ҳамда энциклопедик ҳажмдаги ахборот кўр-кўрона  мослашув имкониятини истисно этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Энтони Флю
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Ҳаётнинг ҳамма давоми...

3545 11:00 / 07.12.2018
Отто фон Бисмарк, Германия империясининг биринчи канцлери.О Муҳаммад Сенинг замондошинг бўлмаганимдан қайғудаман. Инсоният фақат бир мартагина сенинг буюк давоми...

3568 16:00 / 28.05.2019
Канадалик олим Кейс Мур Keith L.Moor .Инсон яратилишининг босқичлари, деган асарида Қуръоннинг илоҳий китоб эканини эътироф қилган ҳолда қуйидагиларни ёзади.Ўрта давоми...

3722 15:17 / 11.09.2018
.Қуръон арабларнинг савиясидан ҳам, бутун оламнинг савиясидан ҳам, кейинги асрлардаги олимларнинг савиясидан ҳам, йигирманчи асрдаги ривожланган, тараққий этган давоми...

1449 09:00 / 15.07.2023