1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги Зелландияда Ислом динига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда

14:05 / 22.08.2019 2241 pdf Ўқиш режими + -

Меган Лавледи 22 яшар кафе ходими. У Крайстчерч масжидида содир этилган терактдан ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдириш учун ҳижобга кириб, шундан сўнг Аллоҳни топди. Ҳозир у ҳижобда юради, номини ҳам исломий исмга ўзгартирган, деб хабар беради IslamNews ахборот сайти.

Янги Зелландиянинг Жанубий оролида яшовчи Меган Лавледи, Крайстчерчдаги терактдан сўнг қандай қилиб Ислом динини қабул қилганини шундай ҳикоя қилиб беради:

«Мен ҳар куни ҳаётда ўрнимни топишга ҳаракат қилардим ва ҳеч қаерда буни топа олмас эдим», дейди. — Бир неча йил олдин у даҳшатли фожиани бошдан кечирди. Унинг кўз ўнгида турмуш ўртоғини поезд уриб кетди. Нима сабабдан ҳаётимда бундай воқеа содир бўлганини тушуна олмадим. Қайси ишим учун бундай жазога лойиқ топилдим билмадим.

Бу воқеа Мегандаги Худога бўлган ишончни буткул йўқотиб юборди. Лекин 2019 йил 15 – март куни бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, ўзидаги руҳий ўзгаришларни сеза бошлади. У террор ҳужумига учраган Ан-Нур масжидига боришни бошлади. Аллоҳ мени Ўз уйига таклиф қилаётгандек эди, – деб эслайди Меган.

Масжид имоми Низомул-Ҳақ Тханвининг сўзларига кўра, март ойида содир этилган қонли фожиадан сўнг, ҳар куни 3-5 нафар киши Веллингтон масжидига келиб Исломни қабул қилмоқда. Отаго шаҳридаги масжидда эса маҳаллий аҳолининг ислом динига бўлган қизиқишлари ортгани туфайли диний адабиётлар қолмаган.

Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло бандалардан бир нарсани қилишни ёки тарк қилишни талаб қилган бўлса, албатта, уларга фойдани жалб қилиш ва зарарни даф қилишни ирода қилган бўлади. Гоҳида банда бунинг сирини билмай, ўша амр ёки қайтариқни ёқтирмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу банданинг илми озлигидан содир бўлади, холос.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 216-оят).

Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади.


Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаси тайёрлов курсига абитуриентларни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1440 17:36 / 31.05.2020
Фатво Барчамизга маълумки, маҳсига масҳ тортишнинг жоизлиги борасида барча уламолар якдил бўлишган. Шунингдек, юпқа пайпоққа масҳ тортиш мумкин давоми...

2551 17:43 / 31.12.2022
Аллоҳ таоло барчамизни неъматларининг қадрига етувчи, ўз Ватани, оиласи ва фарзандларига садоқатлилардан қилсин Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимиз истиқлоли, бахту иқболини ўз паноҳида асрасин.

721 11:04 / 01.09.2022
Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Kun.uz мухбирининг маълумотларига кўра, ташриф доирасида ўтган бино давоми...

2557 20:40 / 03.02.2021
Видеолар
Аудиолар

121581 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43053 14:35 / 11.08.2021