1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абдуллоҳга иймон калимаси муборак бўлсин!

20:05 / 16.08.2019 1586 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 16 август куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида рус миллатига мансуб йигит Ислом динини қабул қилди. Масжид имом ноиби Баҳодир домла Раҳматуллаев жума намозидан аввал кўпчилик мусулмонлар гувоҳлигида ўзига янги исм танлаган Абдуллоҳга иймон калимасини айтишида ёрдам берди. Шунингдек, масжиддаги барча мусулмон юртдошларимиз Ислом динини қабул қилган Абдуллоҳни муборакбод этишди.

Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши, яъни «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу» дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим.

Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради» деганлар.

Имом Аҳмад ривояти.

Уламолар янги иймон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Ғайридин Исломга кириб, мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, намозни жамоат билан ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ислом динини қабул қилган Абдуллоҳнинг аввалги исми Артём бўлган.

Азизлар, бугун иймон келтирган Абдуллоҳни ҳам ушбу ҳадисга мувофиқ Исломдан олдин қилиб ўтган гуноҳларини Яратган мағфират қилсин ҳамда бундан кейинги ҳаётини иймон ва ислом билан ўтказмоқликни Аллоҳ таоло мақбул айласин.


Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 14 декабрь куни Тошкент ислом институтида Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида .Қуръон мусобақаси ndash 2021, кўрик танлови давоми...

1192 10:59 / 15.12.2021
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1217 12:01 / 27.07.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти .Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида,ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг давоми...

3726 22:08 / 31.03.2022
Бугун эрта тонгда .HilolNashr, нашриётининг барча китоб дўконларида Қуръони Каримнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди.Маълумки, .HilolNashr, ҳамда .Дорул Ғавсоний, давоми...

1450 12:07 / 26.01.2022
Видеолар
Аудиолар

121609 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021