1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олий маҳадда «Қуръон мусобақаси – 2021» кўрик танлови ўтказилди

10:59 / 15.12.2021 1181 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 14 декабрь куни Тошкент ислом институтида Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида «Қуръон мусобақаси – 2021» кўрик танлови ўтказилди. Тадбирни ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони Карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири шайх Алижон қори Ҳайдаров иштирок этувчи қори талабаларга мусобақада муваффақиятлар тилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов мусобақа хайрли ва баракали бўлишини ҳамда устозлар, қорилар ва иштирокчилар ҳаққига дуолар қилиб бердилар.

Ушбу Қуръон мусобақаси иштирокчиларининг қироатларини баҳолаб бориш учун институтнинг Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири ҳамда ўқитувчилари томонидан ҳайъат аъзолари тузилди.

Мусобақа икки босқичда мураттаб ва мужаввид йўналишида бўлиб ўтди. Ҳакамлар қориларнинг ҳифз, савт, тараннум ва тажвид бўйича илм ва маҳоратларига баҳо қўйиб бордилар.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди.

Мураттаб қорилар бўйича:

1-ўрин: Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, 3-курс талабаси.

2-ўрин: Аҳмадилло қори Ғофуржонов, 4-курс талабаси.

3-ўрин: Сирожиддин қори Шодмонов, 4-курс талабасига насиб этди.

Мужаввид қорилар бўйича:

1-ўрин: Маҳмуджон қори Ашуров, 1-курс талабаси.

2-ўрин: Мадумаржон қори Маҳамаджонов, 1-курс талабаси.

3-ўрин: Фозилжон қори Акрамов, 3-курс талабаси муносиб кўрилди. 

Ғолибларга эсдалик совғалар ва дипломлар топширилди. 

Қуръон мусобақаси Тошкент ислом институтининг ижтимоий тармоқлари ва «Qur'on TV» илмий-маърифий онлайн телеканалининг ижтимоий саҳифаларида тўғридан-тўғри узатиб берилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Андижонлик машҳур устоз Одилжон қорининг фарзандлари Оятуллоҳ қорининг вафоти муносабати билан чуқур ва давоми...

1573 14:42 / 11.01.2021
Тошкент давлат шарқшунослик университети олими, профессор Шорустам Шомусаров Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига Марказий Осиё давоми...

1655 17:00 / 12.02.2021
Хитойнинг Цинхай вилояти масжидида сақланаётган энг қадимий Қуръони Карим қўлёзмаси зиёратига кунига 6000 киши ташриф буюради. Бу ҳақда Bolnews ахборот порталига давоми...

1201 10:05 / 02.12.2019
Доғистон Ҳаж зиёратини бажариш учун Россиядаги энг катта квотани олди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Миллий сиёсат ва дин ишлари бўйича вазир вазифасини давоми...

1337 14:30 / 13.03.2021
Аудиолар

120789 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42357 14:35 / 11.08.2021