1440 йил 11 жумадис сони | 2019 йил 16 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Тазкия

Ғийбатнинг каффорати ҳақида сўз

05:00 / 28.02.2017 910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарҳақиқат, ғийбатчи икки жиноят қилган бўлади: биринчи – Аллоҳ таолонинг ҳаққига, У қайтарган ишни қилиб жиноят этади, бунинг каффорати қилган ишига тавба қилиб, пушаймон-надомат қилиш билан бўлади.
Иккинчи жиноят – махлуқлар-инсонлар шаъну-обрўсига шикоят этиш. Агар ғийбат у одамга етиб борган бўлса, унинг олдига келиб, ундан кечирим сўрайди. Унга қилган ишидан пушаймон эканлигини изҳор этади.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилишларича, ул зот айтдилар: “Кимнинг ҳузурида бир биродарининг мол-дунё ёки шаъну-обрўсидан бўлган адолатсизлик – зулм шикояти бўлса, муоҳаза-қиёмат куни ушланмасдан олдин ва дирҳаму-динори бўлмаган кундан бурун уни биродарига қайтарсин ва ўзини озод этсин. Агар унинг яхшиликлари бўлса, яхшилигидан олиниб, унга берилади. Агар яхшилиги бўлмаса, у вақтда бу одамнинг ёмонликларидан олиниб, унга ташланади”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Агар ғийбат у одамга етиб бормаган бўлса, кечирим сўрашнинг ўрнига унинг гуноҳларига истиғфор айтади. Билмаган нарсасининг хабарини унга бермагани учун қалби ғазабланади.
Ҳадиси шарифда ворид бўлганки: “Ғийбат этилган одамнинг каффорати унинг ҳаққида истиғфор айтишликдир”. Яъни, ғийбат этувчи ғийбат этган инсон гуноҳларининг кечирилишини сўраб дуо этади. Ибн Абу Дунё ривоятлари.
Мужоҳид айтдилар: “Ўлган биродаринг гўштини ейишинг каффорати – унга сано айтишинг ва унга хайр билан дуо қилишингдир. Шу каби агар у вафот топган бўлса ҳам”.
Тил офатларидан бўлган яна бир офат чақимчилик, чақиштиришдир. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Бўҳтончи, яъни чақимчи жаннатга кирмайди”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Билинг! Дарҳақиқат, «намима” сўзи кўпинча бир инсон сўзини нақл этиш, кўчиришдаги маънога қўйилган. Масалан, бундай дейди: “Фалончи сенинг тўғрингда бундай деди”. Чақимчилик бунга хос ҳам эмас, балки унинг чегараси фош этилиши ёмон кўрилган нарсани фош этиш, у нарса хоҳ сўз, хоҳ амал-иш бўлсин, баробардир. Мол-дунё кўрмаётган одамни кўриб, у ҳақда гапиришлик ҳам чақимчилик бўлади. Унга ташиб келтирилган ҳар бир нарса намима – чақимчилик бўлади. Унга қуйидагича айтиш мисолдир: “Фалончи сенинг тўғрингда бундай-бундай деб сўзлади” ёки “Сенинг ҳақингда бундай иш қилди” ва шу каби. 

Эшитувчи олти нарсага амал этиши керак:
1. Гап ташувчига ишонмаслик, зеро гап чақиштирувчи фосиқ бўлади. Унинг гувоҳлиги ўтмайди. (Мардуд) қайтарилган.
2. Уни бу нарсадан қайтариш ва унга насиҳат этиш.
3. Аллоҳ йўлида уни ёмон кўриш, зеро у Аллоҳ ҳузурида манфурдир.
4. Ғоиб (ҳозир бўлмаган) биродари ҳақида ёмон гумонда бўлмаслик.
5. Унга айтиб берган нарсаси учун сўзловчини жосусга ва текширишга чиқармаслик. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: “Жосуслик (ўрталарингизда) қилмангизлар” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
6. Чақимчи қайтарилган нарсаларни ўзига ҳам раво кўрмаслик. Унинг намимасини – чақувини бошқаларга ҳикоя этмаслик.
Ривоят этилишича, Сулаймон ибн Абдулмалик бир кишига деди: “Менга етиб келишича, сен менинг тўғримда сўзлабсан ва казо-казо нарса дебсан”. У киши айтди: “Мен бундай қилмадим”. Сулаймон деди: “Менга хабар берган киши ростгўй”. У одам айтди: “Чақимчи ҳеч вақт содиқ бўлмайди”. Сулаймон деди: “Тўғри айтдинг. Бор, тинч-омон кетавер”.
Яҳё ибн Абу Касир айтдилар: “Чақимчи бир соат ичида сеҳргар-фолбин бир ойда қилган фасодни амалга ошириши мумкин”. Ҳикоя этилишича, бир одам бир қулни байлашибди (савдолашибди). Қул унга айтибди: “Ўзимдаги чақимчилик ва ёлғон гапиришлик гуноҳимни сенга айтиб қўяй!” Хўжайин айтди: “Яхши, сен улардан бегуноҳсан!” Уни сотиб олди. Мавлоси (хўжайини)га айта бошлади: “Дарҳақиқат, хотининг бундай қилмоқчи, уни қилмоқчи, чиндан ҳам у сени ўлдирмоқчи”. Хотинга келиб ҳам гапира бошлади: “Эринг устингга уйланмоқчи, маъшуқа тутмоқчи, агар хоҳласанг, уни сенга меҳрибон бўладиган қилиб бераман, шунда у уйланмайди ҳам, ўйнашга бормайди ҳам. Сен устарани ол-да, эринг ухлаб ётган вақтда жағи остидан баъзи тукларини қириб ол”. Эрига келиб айтди: “Хотининг ухлаб ётганингда сени ўлдирмоқчи”. Эр ўзини уйқуга солиб ётди. Хотин эрининг халқумидан баъзи тукларини қириб олиш мақсадида устара билан келди. Эр унинг қўлидан ушлаб олди-да, уни ўлдирди. Хотиннинг қариндошлари келиб, уни ҳам ўлдиришди.
Икки уришиб қолганлар ўртасида бориб-келиб юрувчи иккиюзламачининг сўзи ҳам яна бир офатдир. У бир кишининг сўзини иккинчи бир одамга ташийди. Ҳар бир одамга мувофиқ сўз айтади ёки ўзини унга ёрдамчи қилиб кўрсатади ё бирининг олдида унга сано айтади ва бошқасининг олдида унга мазаммат этади.
Ҳадиси шарифда воридким: “Ҳақиқатдан ҳам, иккиюзламачи одамларнинг энг ёмонидир. У бир жамоатга бир юз билан келиб сўзласа, иккинчи бир жамоага бошқа юз билан келиб сўзлайди”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Билинг! Дарҳақиқат, бу нарса бунга эҳтиёжи бўлмаган одам ҳақидадир. Аммо умаролар ва одамлар ўртасини муросага келтиришда унга зарурият бўлса, жоиздир.
Абу Дардо розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Биз одамларнинг юзига қараб табассум этамиз, қалбларимиз эса уларга лаънат айтади”. Қачонки, уларга мувофиқ бўладиган нарсани изҳор этмасликка қодир бўлса, унга бу жоиз эмас.
Яна бир офат мадҳ этишдир. Бунинг бир қанча офатлари бор. Шулардан мақтовчига тааллуқли ва мадҳ қилинувчига тегишли офатлардир.
Мақтовчи, мадҳия айтувчига тегишли офатлар: у рўёбга чиқмайдиган нарсани айтиши, кўришга имкони йўқ нарса ҳақида сўзлаши. Мисол учун “Чиндан ҳам у парҳезкор ва зоҳид”, дейиши, мақтовда зиёда бўлиб, ёлғонга келиб қолиши, баъзан эса мазаммат этиш лозим бўлган одамни мақташ.
Ҳадис шарифда воридким: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло агар фосиқ киши мақтаса, ғазабланади”. Имом Байҳақий “Шуаб”да ривоят этган.
Ҳасан айтдилар: “Чиндан ҳам бир киши золимнинг бақоси (боқийлиги) учун дуо этса, у одам Аллоҳга осий бўлишликни дўст тутади”.
Мадҳ қилинувчига тегишли офатлар: мадҳ қилинган одамда кибр ва кеккайиш пайдо бўлади. Бу икки нарса ҳалок этувчидир. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳиссалом бир киши бошқа бир одамни мадҳ этаётганини эшитганларида бундай дедилар: “Ҳолингга вой бўлсин! Соҳибингнинг бўйнини қирқдинг”. Бу машҳур ҳадисдир. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бизларга Ҳасандан ривоят этилишича, Умар розийаллоҳу анҳу масжидда ўтирар эдилар ва ўзлари билан бирга дарра ҳам бор эди. Атрофларида одамлар мавжуд. Шунда Жоруд келди. Бир одам айтди: “Бу одам Робиҳа (қабила номи)нинг саййиди (хожаси)”. Умар розийаллоҳу анҳу ва бошқалар унинг сўзини эшитишди. Бу сўз Жорудга ҳам етди. Вақтики, у у кишининг олдиларига етишган эди, Умар дарра билан уни урдилар. Жоруд айтди: “Нимага мени урасиз, эй амирул мўминин!” Умар дедилар: “Менга ва сенга нима бўлди? Эшитмадингми?” Жоруд айтди: “Эшитдим, нима қилибди?” Умар дедилар: “Мен қалбингга бундан бир нарса кириб аралашишидан қўрқдим ва уни сендан пастга туширишни истадим, чунки инсон агар мақталса, ўзидан рози бўлиб қолади ва мақсадга етдим, деб гумон этади ҳамда амалдан бўшашади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг бўйнини уздинг”, деганлар (“Иҳё”нинг аслида шундай дейилган)”.  
Агар мадҳ бу офатлардан соғлом бўлса, унда ҳечқиси йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр, Умар ва булардан бошқа саҳобаи киромларни мадҳ қилиб, уларга санолар айтганлар.  
Мадҳ қилинувчи кибр, манмансирашлик, амалдан бўшашишлик офатларидан жуда ҳам эҳтиёт бўлиши керак. Бу офатлардан ўзини билган одамгина нажот топиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам мадҳ этувчи ўзи билган нарсани билса эди, уни ҳаргиз мадҳ этмасди, деб фикр этиши лозим бўлади.
Ривоят этилишича, бир солиҳ киши мадҳ этилганда мадҳ этувчига қарата шундай деди: “Эй Аллоҳ! Дарҳақиқат, ана у одамлар менинг кимлигимни билишмади. Сен мени билдинг”.  
Навбатдаги офат – дин ишларига боғлиқ бўлган нарсаларда сўз оҳангида хато бўлиш. Хусусан, Аллоҳ таолога тааллуқли сўзларда сўзни ғалати сўзлаш. Бу ишларда лафзни тўғри айтишга фақат фасоҳат соҳиби бўлган уламолар қодир бўлади. Кимки илм ва фасоҳатда лаёқатсиз ва заиф бўлса, сўзи хатодан холи бўлмайди. Аллоҳ таоло унинг билмагани учун хатоларини авф этади.   Бунга Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят этилган қуйидаги ҳадис мисолдир. Ул зот айтдилар: “Сизлардан бирингиз: “ما شاء الله و شئت ”, деб айтмасин (яъни, “Аллоҳ хоҳлагани бўлади ва мен хоҳладим), балки бундай деб айтсин: “ما شاء الله ثم شئت ” (яъни, “Аллоҳнинг хоҳлагани бўлди, кейин мен хоҳладим). Чунки лафзи жалола билан кейинги сўз ўртасини боғловчи “вов” ҳарфида мутлоқ шерик бўлиш ва баробар бўлишлик маъноси бор, “сумма”да бунинг акси бўлади”. Имом Абу Довуд ва Насаий ривоятлари. Шунга яқин бўлган ҳолатлардан яна бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хатибнинг қуйидаги сўзини инкор этишларидир: “و من يعصهما فقد غوى ” – яъни, “Кимки икки зотга осий бўлса (Аллоҳ ва Пайғамбарга), бас, адашди, деб айтишда Хатиб феълга олмошларни бириктириб айтган. Буни Пайғамбар алайҳиссалом инкор қилиб, бунинг ўрнига қуйидагича айт, деб хатосини тўғриладилар: “و من يعصى الله و رسوله فقد غوى ”. Имом Муслим ривоятлари.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Сизлардан бирингиз “Қулим (бандам) ва чўрим”, деб айтмасин, барчаларингиз Аллоҳнинг бандасисиз ва ҳамма хотинларингиз Аллоҳнинг чўриларидир. Лекин “Ғуломим ва жориям”, деб айтсин”. Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари.    
Имом Нахаий айтдилар: “Агар бир киши иккинчи бир кишига қарата “Ҳой эшак, эй чўчқа”, деб айтса, қиёмат куни унга: “Мен уни эшак қилиб яратганимни кўрганмидинг ёки Мен уни чўчқа қилиб халқ этганимни кўрганмидинг?”, деб айтилади”.    
Каломга кирган бу ва бунга ўхшаш мисолларнинг сон-саноғи йўқ. Тил офатларида биз келтирган нарсаларга кимки бир тааммул-фикр қилиб қараса, агар тилига эрк берса, саломат қолмаслигини билади. Ана шу вақтда у Пайғамбар алайҳиссаломнинг “من صمت نجا ” – “Кимки сукут этса, нажот топур”, деган ҳадиси шарифларининг сир-асрорини билади. Имом Термизий ривоятлари. Чунки бу офатлар ҳалокатга олиб келади. Бу сўзловчининг йўлидаги катта хатардир, агар у сукут этса, нажот топади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

778 05:00 / 28.02.2017
Ноқобил уламоларМинг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турлитуман бўлиши ҳақиқатдир. Табиати бузуқ инсонлар ичида давоми...

919 05:00 / 06.03.2017
МУСУЛМОННИНГ ҲАҚЛАРИҲар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир. Баъзиларни амал қилиш учун ўрганиб чиқамиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

839 05:00 / 28.02.2017
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу ўз ўғиллари Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга қуйидагиларни айтганлар.Сени анави одам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давоми...

1004 05:00 / 07.03.2017
Видеолар

182 14:11 / 15 февраль
Аудиолар

8906 11:58 / 10.10.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat