1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Тўлқинларнинг остки ва устки оқими

09:10 / 01.08.2019 1973 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

«Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас», дейилади (Hyp сураси, 40-оят).

Мазкур оят тўлқинлар остки ва усткига бўлинишига далолат қилади. Бу ҳақда Карсон исмли денгизчи олим ўзининг китобида шундай дейди: «Океандаги тўлқинларнинг энг кучлиси ва хавфлиси кўринмайдигани, денгиз қаърида бўладиганидир».

Кўп йиллардан бери Шимолий денгизга сафар қиладиган кемалар йўлни жуда қийинчилик билан босиб ўтар эди. Энди маълум бўлишича, бунга ана шу остки тўлқин қаршилик қилар экан.

1900 йилнинг бошларида скандинавиялик денгизчилар денгизнинг остида ҳам тўлқин борлигига кишилар эътиборини тортдилар. Ҳозирги кунда уларнинг қаердан келиб чиқиши номаълум бўлса-да, борлиги ва кенг тарқалганлиги ҳаммага аён. Бу тўлқинлар баъзан сувости кемаларини йўлдан суриб юборади.

Қуръон ояти эса бу нарсаларни неча асрлар бурун айтиб ўтган. Яна шуни айтиш керакки, Қуръон нозил бўлган жой – Муҳаммад алайҳиссалом туғилиб ўсган ерларда бундай воқеалар юз бермайди. Чунки у ерда океан ва улкан денгизлар бўлмаган, умуман, денгизчилик тўғрисида тасаввур ҳам йўқ эди.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз таълимотларига кўра ўлим инсоннинг йўқ бўлиши эмас. Бизнинг собит ақийдамиз бўйича ўлим беш кунлик бевафо дунёдан абадийлик ва вафо дунёсига кўчиб ўтиш давоми...

3377 20:00 / 11.07.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, менинг давоми...

2656 10:00 / 20.06.2019
Юнон фалсафасига раддияПокистон бош муфтийси, юқорида тилга олинган юзлаб китобларнинг сермаҳсул муаллифи муфтий Муҳаммад Шофий Деобанди, бу оятларга яна бир давоми...

1846 14:00 / 03.06.2022
Пингвинлар илиқликни ўзаро баҳам кўриш ва уни асраш мақсадида бирбири билан жипслашиб, жамоа ташкил этишади. Пингвинлар яшайдиган Антарктидада қишда ҳарорат давоми...

1432 11:00 / 24.01.2023