1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нафс ва шайтон – ёмонликка етакловчидир.

13:35 / 20.07.2019 2691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонни нафс тарбия қилса, бахил бўлур,

Шайтон тарбия қилса фожир бўлур.


Дарҳақиқат, инсон нафси орзуларга бурканиб, турли-туман неъмату лаззатларни истайди. Нафс — шаҳватларга, майишатга ва бой бўлишга чақиради. Мазкур ишлар амалга ошганидан сўнг эса, ҳатто, ўзига бахил бўлишга чақириб, тавба қилишдан ҳам тўсиб қўйишгача боради. Натижада, инсоннинг устози нафс бўлиб қолади. Шунинг учун одамни нафс тарбия қилишидан аввал инсоннинг ўзи уни тарбия қилиши лозим. Нафснинг тарбияси тўғри эътиқод, мўътадиллик, иймон ва ихлос билан амалга оширилади.

Аллоҳ таолони якка илоҳ, деб билган киши фақатгина унга “Лаббай” деб жавоб беради. Нафсга эса бундай жавоб қайтарилмайди. Чунки Нафс яхши ва ёмонни, ҳалол ва ҳаромни фарқига бормайди. У доимо маломат қилиб туради. Аллоҳнинг буюрган амалларни қилиш ва қайтарган нарсаларидан тийилиш билан унинг (инсоннинг) нафси тарбияланади.

Раҳмон ва унинг суюкли бандаларининг душмани бўлган шайтон ҳам нафс орқали одамларга ҳужум қилади. Инсонни дангаса, жиззаки ва кибрли бўлишга чақиради. Дунёга муҳаббат қўйишга ўргатади. Ваҳоланки, икки муҳаббат асло битта қалбда жам бўлолмайди. Мазкур гуноҳларнинг амалга оширилиши унинг (инсоннинг) қалбига ва ҳулқига ўз таъсирини ўтказади. Натижада инсон турли гуноҳларга ҳеч иккиланмасдан қўл ураверади. Гуноҳлар кўпайиши билан эса, инсоннинг ризқидан барака, умридан маъно-мазмун кўтарилади. Мана шулар шайтоннинг тарбиясидир. Ундан тарбия олмаслик ва унга алданиб қолмаслик учун Раҳмонга, оҳиратдаги ҳисоб-китобга ва дўзаху жаҳаннамга бутун вужуди билан ишонмоғи ва Қуръони карим ва суннатга амал қилмоғи лозим.бўлади.

Инсоннинг қорни оч бўлса, ақли тез ишлайди. Агар таомланса, ақли нормал ҳолатга келади. Қачонки таомга тўйса, ялқовланиб, ақли сусая бошлайди. 

Ҳақиқаттан шундай, бирон нарсанинг меъёридан ошиб кетиши фақат ҳалокатга олиб келади. Инсон оч бўлиб турганида, қорнини тўйғазиш учун меҳнат қилмоғи талаб этилади. Ҳалол ва кенг даромат топиши учун эса фикр қилиши бундан аввалроқ ҳар бир банданинг ризқини Аллоҳ таоло белгилаб қўйганига иқрор бўлиши муҳимдир. Ўзи соғлом, куч-қувватли бўла туриб, тиланчилик қилиши шариатга ҳам инсон номусига ҳам тўғри келмайди-да! Аввал ақлини сўнгра кучини сарфласа, албатта Аллоҳ ризқини етказиб беради. Инсон ўзига қувват бўладиган даражада таомланиши, унинг жасади ва руҳини соғлом ушлаб туради. Нафс ҳам шундай ҳолатда тўғри тарбияланади. Аммо, таомнинг керагидан ортиғи, инсоннинг жасадини, руҳини касал қилади. Бошқа бир томондан бу исроф саналади ва нафс тарбияси бузилиб, ялқовлик, дангасалик вужудга келади. Бу ҳақда доноларимиз айтишади:

Таомнинг ози сени кўтариб юради. Кўпини сен кўтариб юрасан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатланганда ошқозонни уч қисмга бўлишни таъкидлаганлар: овқатга, сувга ва ҳавога жой ажратиш керак.

Муҳриддин Мирзаев Юнусмат ўғли.

Мавзуга оид мақолалар
Эътибор билан қарайдиган бўлсак, Ислом динининг батафсил ҳукмларини баён қиладиган барча манбаларимизда .Либос китоби, бор. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳ давоми...

2199 09:10 / 05.08.2019
Ибн Муғул айтади .Абу Миъшар Толҳа ибн Мусаррифга ўз ўғлидан шикоят қилди. Шунда у .Ушбу оят билан унинг ҳаққига дуо қил,, деди .Роббим Менга ва отаонамга инъом этган давоми...

1751 09:01 / 19.01.2020
Имом Абу Абдуллоҳ Қуртубий ҳаётини Қуръон билан қувватлантириш борасидаги азму қарори ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейди.Бу Китоб ушбу мартабада бўлгач, яъни Само давоми...

1330 10:00 / 22.11.2021
Савол Калта иштонда сойкўлларда чўмилаётганимизда ёки ҳаммомда ювинаётганда кўпинча катталарнинг .Авратингни беркит, деган талабларини эшитамиз. .Аврат, ўзи давоми...

2358 15:31 / 14.06.2020