1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғам-ташвишдан қутулмоқчимисиз?

09:08 / 06.07.2019 2318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу сурат National Geographic сайтида эълон қилинган бўлиб, унда инсоннинг ёнида турган ҳутни ҳақиқий катталикда кўришимиз мумкин. Бу расмдаги ҳутга, унинг оғзи қанчалик катталигига қаранг. У ёнида турган инсонни осонлик билан ютиб юбориши мумкин.

Оғирлиги 100 тоннадан оғирроқ бўлган улкан ҳут сизни ютиб юборишини ва сиз зулмат ичида қолишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар шундай вазият бошингизга тушса, нима қилар эдингиз? Кимга нидо қилардингиз?

Сиз нидо қилаётган Зот, сизни ижобат қилишга қодирлигини тасаввур қиласизми?

Юнус алайҳиссаломни улкан ҳут ютиб юборгани ҳақида Қуръони Карим хабар берган. У киши ҳутнинг қорнида, зулматда туриб, «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим» деб тасбеҳ айтар эдилар. Мана шу тасбеҳлари у кишининг ғамдан қутулишларига сабаб бўлди. Аллоҳ таоло дарҳол у бандасига нажот берди ва ҳутнинг оғзидан ташқарига чиқарди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 88-оят).

Дўстларим! Сиз ўз муаммоларингиз ва ғамларингизни ҳутнинг қорнидаги Юнус алайҳиссаломнинг ғамларидан каттароқ деб ўйлайсизми?! Албатта, ушбу солиҳ бандасига дуосининг баракаси билан муаммодан нажот берган Зот бизга ҳам ҳар қандай муаммодан нажот беришга қодирдир!

Лекин бир шарти бор. Ушбу дуони ихлос билан кўп қилишимиз керак.

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим».

Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир!

«Юнус алайҳиссаломнинг дуолари» номли мақоладан

Тайёрлади: Нозимжон Ҳошимжон

Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайрэҳсон қилиб туришдир.Қайс ибн Абу Ғарза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2049 13:30 / 21.07.2021
Достоевский дунёсиrdquo ва Ислом дунёсиrdquo тушунчаларини таққослаш ndash Фёдор Михайлович меросини рус ғоясини шакллантирувчиrdquo ҳамда Православ дини ҳимоячисиrdquo давоми...

4483 17:10 / 09.01.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади . ,. ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

1302 19:00 / 06.06.2020
Сабр ndash ҳамроҳлиги ҳаётимизнинг ҳар бир они учун зарур фазилат.Бало, мусибат, касаллик, офатларга сабр... Раббим, мендан бошқаси йўқмиrdquo демасдан Қуръони каримда давоми...

3716 20:40 / 13.04.2019