1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Раъйини қайтаролмадим»

07:10 / 06.07.2019 1211 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ато ибн Абу Рабоҳ халифа Сулаймон ибн Абдулмаликнинг эшиги олдига келиб, ҳалқасини тақиллатди. Сулаймон ибн Абдулмалик: «Эшикни очинглар», деди. У киргач, ўтирган жойидан бир оз сурилиб, унга жой берди. Ато ибн Абу Рабоҳ халифага: «Аллоҳ сизни ислоҳ қилсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳожирлар ва ансорларнинг фарзандлари ҳақидаги васиятларига риоя қилинг», деди. Халифа: «Уларга нима қилайин?» деди. Ато: «Уларнинг ризқига (нафақасига) эътибор қилинг», деди. Халифа: «Яна нима?» деди. Ато: «Бадавийларнинг[1] ишларини назорат қилинг, чунки улар арабларнинг асосидир», деди. Халифа: «Яна нима?» деди. Ато: «Мусулмонларнинг зиммасидаги ишларни текширинг, зиммаларидаги солиқларни камайтиринг. Чунки улар Аллоҳнинг ва ўзларининг душманларига қарши сизга ёрдам беради», деди. Халифа: «Яна нима?» деди. Ато: «Чегарада яшайдиганларнинг ҳолидан хабар олиб туринг, чунки халқнинг мудофааси улар ёрдамида бўлади», деди. Халифа: «Яна нима?» деди. Ато: «Аллоҳ мўминларнинг амирини ислоҳ қилсин!» деди ва чиқиб кетди. Халифа эса Ато ибн Абу Рабоҳнинг жасоратидан ва қилган насиҳатидан қаттиқ таъсирланиб, «Аллоҳга қасамки, бизнинг шарафимиз шараф эмас, мана шу ҳақиқий шараф. Бизнинг раҳбарлигимиз ҳақиқий раҳбарлик эмас, ҳақиқий раҳбарлик мана шу. Аллоҳга қасамки, (у кирганда) худди ёнида иккита фаришта бордек эди. У сўраган бирор нарсага «Йўқ», дея олмадим. Агар мендан шу ўтирган тахтимни бўшатиб беришимни сўраса ҳам бўшатиб берган бўлардим», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

[1] Саҳрода яшайдиган араблар.
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Сакан айтади .Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир бағдодлик киши ўрнидан туриб, .Эй Абу Муҳаммад, сизга Муторрифнинг .Балога учраб, сабр қилгандан давоми...

2253 08:37 / 09.04.2020
Масжидга кетаётган йигит йўлда оғайнисини учратиб қолди ва улар ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди Намозга юр Аллоҳга дуо қил, менга ҳам инсоф, ҳидоят берсин давоми...

7224 17:00 / 06.04.2022
Иймонсиз, динсиз киши худди шамол эсиб турган жойдаги патга ўхшайди. У бирор бир ҳолатда қарор топмайди. Унинг йўналиши ҳам номаълумдир. У бирор жойда мустаҳкам давоми...

1558 13:13 / 03.08.2020
Инсон зоти Аллоҳ таоло яратган махлуқотлар ичида энг улуғи ва афзали ҳисобланади. Шундай афзаллик жиҳатларидан бири, унинг ҳар бир аъзосининг ўзига хос вазифа давоми...

4824 18:10 / 04.03.2019