1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом ал-Бухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижлик давлат арбоби

10:06 / 03.07.2019 2579 pdf Ўқиш режими + -

Индонезиянинг собиқ президенти жаноб Сукарно Самарқанд яқинида жойлашган Имом ал-Бухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижий давлат арбоби ҳисобланади. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради.

Жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ташкил этилган «Trisakti Tourism Award» кўргазмаси ҳамда «Indonesia Halal Expo-2019» маҳсулот ва хизматлар ярмаркасида шу ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир доирасида ўтказилган конференцияда Индонезиянинг туризм вазири, Ҳунармандчилик ва креатив саноат вазири, етакчи туристик ташкилотлар ҳамда авиакомпаниялар раҳбарлари иштирок этди. Унда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Тақдимот давомида Сукарно жаноблари Индонезия президенти сифатида 1956 йилда Собиқ Иттифоққа қилган расмий ташрифи давомида Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилгани ва бу саёҳат давомида Ҳартанг қишлоғидаги Имом ал-Бухорий қабрини зиёрат қилишни сўрагани ёдга олинди. Жаноб Сукарно Ўзбекистонга ташриф буюрган илк зиёратчи-сайёҳ дея эътироф этилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Зиёрат туризми шўбаси бош мутахассиси Саидкомил Холхўжаевнинг сўзларига кўра, президент Сукарно юртимизга сафари сўнгида ўзбек халқини «Жауҳ ди мата, декат ди ҳати», яъни «Кўзга узоқ, қалбга яқин» маъносидаги индонез мақоли орқали таърифлаган, бугунги кунда эса, икки мамлакат ўртасидаги визасиз тизим ҳамда Тошкент-Жакарта йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши орқали муносабатлар янада мустаҳкамланганини таъкидлаган.

Бугунги кунда ушбу юрт вакиллари Индонезия давлатчилигининг асосчиси бўлган жаноб Сукарно изидан бориб, у бошлаб берган саёҳат йўналиши орқали Ўзбекистонни қайтадан кашф қилишга иштиёқманддир, - деди конференция давомида Инонециа Ҳалал Лифестйле Cэнтер ташкилоти раиси жаноб Сапта Нирвандар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Исломободлик 58 яшар ўт ўчирувчи Айюп нафақат ёнғин, балки саводсизликка ҳам қарши курашмоқда. У ҳар куни 30 йил давомида уйи олдидаги боғда камбағал болаларга давоми...

1993 14:40 / 15.10.2018
Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайгани қораланди. 25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77сессиясининг ялпи давоми...

1057 00:18 / 30.07.2023
Қувайт марказида жойлашган Халқаро исломий хайрия уюшмаси томонидан Қуръони каримни ёдлашга қаратилган АлШафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга давоми...

1123 11:10 / 16.07.2019
Жорий йилнинг 28 май жума куни Истанбул шаҳрида жума намозидан сўнг .Таксим, масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар марказида қад ростлаган, 2250 кишилик давоми...

1547 10:30 / 31.05.2021
Аудиолар

120523 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42135 14:35 / 11.08.2021