1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Етим бола асрасак, оғиз-бурнимиз қон бўлмайди!

11:32 / 07.12.2021 1763 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳар кимнинг тақдирини ҳар хил яратган. Кимдир ота-она қарамоғида улғайса, яна кимдир оила бошлиқларисиз вояга етади. Бундай ҳолда асло ўксимаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким етимни кафиллигига олса ва уни ўз таомига шерик қилса, ғамхўрлик кўрсатса, у одам, албатта, жаннатга киради», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Етимга кафил бўлиш уни ўзининг боласи қилиб олиш дегани эмас. Жамиятимизда фарзанд кўрмаган оилаларнинг Меҳрибонлик уйларидан бола асраб олаётганларига гувоҳ бўламиз. Аммо етим бола асраб олиб, уни халқдан яшириб, худди ўзиникидек кўрсатадиганлар ҳам йўқ эмас.

Айримлар асраб олганликларини ҳатто боланинг ўзидан ҳам яширадилар. Бу ишни боланинг кўнгли ўксимасин, халқ орасида гап-сўз кўпаймасин, деган турли важлар билан қилишади. Лекин бу динимиздаги етимпарварлик қоидаларига зиддир. Етимни кафилликка олиб, уни ўз боласидек асраб-авайлаб, то ўз кунини ўзи кўрадиган бўлгунича ғамхўрлик қилиш керак. Бу билан етим болани катта бўлгандан кейин ҳайдаб юбориш керак дегани эмас.

Жумҳур уламолар Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Моликлар: «Етим балоғатга етганидан кейин ундан ўз ёрдамингизни тўхтатиб қўйманг. Токи у ўзини эплаб олсин», дейдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эса етимнинг мустақил яшай оладиган ёшини йигирма беш деганлар.

Халқимизда: «Етим қўзи асрасанг, оғзи-бурнинг мой бўлар. Етим бола асрасанг, оғзи-бурнинг қон бўлар», деган мақол бор. Бу мақол нотўғри ва динимизнинг чақириқларига зиддир. Чунки бир мақол деб, бутун бошли динимизнинг юксак амрларига ва чақириқларига қарши борилмайди. Шу боис етимни асраб олдингизми, уни чиройли тарбияланг. Унга шахсий мақсадларингиз йўлида ишлаб берувчи кишидек қараманг. Етим бу жамиятга сиз берган тарбия орқали киради. Бу тарбия яхши бўлса, у ўз ўрнини топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхши уй етимга яхшилик қилинган, энг ёмони эса, етимнинг қалби ўкситилган уйдир» дедилар. (Имом Термизий ривояти).

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.Шундай бўлганидан кейин ким ҳам Унинг азобидан қочиб қутула олар эканСураи давоми...

7593 21:10 / 31.03.2019
Саъид ибн Мусайябдан .Ҳажжожга нима бўлдики, сизга одам жўнатмаяпти ёки сизни безовта қилмаяпти, ёки ҳаммага зулм қила туриб, сизга озор бермаяпти, деб сўрашди. давоми...

1389 07:10 / 24.07.2019
Бу жараён жуда ҳам ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан давоми...

4863 10:09 / 27.11.2019
Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади .Муовия розияллоҳу анҳу қаттиқ касал бўлиб қолдилар. Ётар жойларидан тушиб, ерни хасчўплардан давоми...

2413 08:07 / 01.02.2020
Аудиолар

121718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43160 14:35 / 11.08.2021