1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иттифоқнинг асли тавозеъдир.

16:15 / 14.06.2019 1451 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Ҳазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эди:

Одамлар иттифоқ, иттифоқ деб хайқирадилар. Бироқ, иттифоқнинг асли бўлган тавозеъ улардан анча узоқдир. Иттифоқнинг асли тавозеъдир. Икки шахсда тавозеъ бўлса, уларнинг ўртасида иттифоқсизлик бўлиши мумкин эмас. Ҳозир одамлар ҳар нарсада кибрни ихтиёр қиладилар. Тилда эса иттифоқ, иттифоқ деб хайқирадилар. Ахир, бундан нима бўлади. Агар ҳақиқатда иккиси тавозеъ ила иш кўрса, у ҳолда иттифоқ юзага келади. Тавозеъ қачон бўлади, қачонки, мол ва мансаб муҳаббати бўлмаса, ана шунда бўлади. Қаерда мол ва мансабнинг дахли бўлса, ўша жойда зиддият бўлади. Иззат, мансаб ва молнинг муҳаббати фасоднинг илдизидир. Агар у бўлмаса, Аллоҳга қасамки, хеч қачон зиддият бўлмайди.

Бугунги кунда ваъзларда «иттифоқ бўлинг, иттифоқ бўлинг» дейилиши, барча мен билан иттифоқ қилсин дегани бўлади. Ҳар бир шахс ўзининг фикрига иттифоқ қилишга даъват қилади ва бу тарзда қиёматгача иттифоқ бўла олмайди. Балки, иттифоқ барпо қилишнинг сурати шуки, ҳар шахс агар биров менга эргашмаса, у ҳолда башартики, шариъатга хилоф иш бўлмаса, мен унга эргашаман дейишга тайёр бўлсин.

Иттифоқнинг асли тавозеъдир. Тавозеъсиз иттифоқ бўлиши мумкин эмас. Иттифоқ фақат тавозеъ ила бўладики, ҳар қандай шахс бошқага мувофиқлик ва тақлид қилиш учун тайёр бўлсин. Йўқса, иттифоқ бўлиши қийиндир. Агар бўлса ҳам фақат тилда ва қоғозда бўлади.

Ихтилоф ва нафратнинг асоси кибрдир. Ихтилоф доимо худбинлик ва ўзини афзал билишликдан келиб чиқади.

Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ соҳиб айтади: иттифоқнинг асли тавозеъдир. Икки мутакаббир ўртасида хеч қачон иттифоқ бўлмайди. Қачонки, бирор шахсда тавозеъ бўлса, у ҳолда унга ўзини бошқага эргаштиришлик ва ўзининг фикрида ўзгаларнинг фикрига нисбатан қатъий туриб олмаслик хеч қийин кўринмайди. Мутакаббирда эса бу иш хеч қачон бўлмайди.

Хулоса шуки, иттифоқнинг асли тавозеъдир. Тавозеъли одамлар ўртасида ўзаро низо (жанжал) бўлиши мумкин эмас. Тавозеъсиз хеч қачон иттифоқ юзага келмайди.

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Диннинг Жаброил алайҳиссалом ҳадисида зикр қилинган асосий уч қисмига биноан, унинг ҳукмларининг ҳам учга бўлиниши собит ҳақиқатдир.1. Мўминмусулмон банданинг давоми...

2090 15:30 / 23.06.2019
.Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг .Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб бориб, охири қалби қорайиб кетади ва Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончилардан давоми...

3794 14:04 / 05.07.2019
Суннати мутаҳҳарода вақт қиймати ҳақида ёрқин хабарлар келган. Жумладан Бухорий, Термизий ва Ибн Можалар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган ҳадисда давоми...

2706 14:20 / 18.01.2019
Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Нидо қилгувчи .Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал давоми...

2019 09:30 / 10.05.2021