1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Шахсий сифатлари

19:30 / 01.06.2019 2143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг шахсий сифатлари илоҳий ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дорилфунунларида олинган дарсларга йўғрилган ажойиб сифатлардан иборатдир.

Бу сифатларнинг барчаси фазлдан, хайр-баракадан иборатдир.

Бу сифатларнинг баъзи қирралари ҳақида юқоридаги сатрларда ожизона сўз ҳам юритилди.

Бу сифатлар ҳақида батафсил сўз юритишга имконимиз ҳам, идрокимиз ҳам йўқ.

Бу сифатлар ҳақида уламоларимиз келтирган маълумотлардан баъзиларини келтиришга ҳаракат қиламиз.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий юбориб:

«Ҳафсага ражъат қил, у кўп рўза тутувчи, кечаси кўп намоз ўқувчи аёлдир, у жаннатдаги хотинингдир», деган.

Бу ривоятдан Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг шахсий сифатларидан бири кўп рўза тутиш ила Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга уриниш эканини билиб оламиз. Баъзи ривоятларда таъкидланишича, Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо умрларининг охиригача нафл рўза тутишда давом этганлар.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо кечаси кўп нафл намоз ўқишлари билан ҳам машҳур бўлганлар.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва унинг илмларини биладиганлардан бўлганлар.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ўша вақтда жуда кам одамларга насиб қилган ёзиш ва ўқиш фазлига ҳам эга бўлганлар.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо фиқҳда ҳам қўли узун кишилардан ҳисобланганлар. Ҳатто оталари Умар розияллоҳу анҳу ҳам у кишидан баъзи масалаларни сўраб турганлар.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо балоғат ва фасоҳатда ҳам тенги йўқ аёллардан бўлганлар. У киши хутба қилганларида ҳамма қойил қолар эди.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо ҳадиси шарифларни ривоят қилишда Оиша онамиз, Умму Салама онамиз ва Маймуна онамиздан кейин, тўртинчи ўринда турадилар. У киши 60 та ҳадис ривоят қилганлар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг оталари Ҳуяй ибн Ахтобнинг насаби Ҳорун алайҳиссаломга бориб тақалади.У кишининг оналари Барра бинти Самуал ҳам Бани Назир давоми...

3335 16:05 / 16.10.2019
Ҳамма тарафда жаҳолат ҳукм сурган бир пайт. Ҳали Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга оламни жоҳилият зулматидан Ислом нурига ҳидоят қилиш учун давоми...

2045 19:05 / 11.12.2019
Ҳижратдан сўнгМусулмонлар Мадинага ҳижрат қилганларида Фаҳита Маккада эри ва болалари билан қолди. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам эришган зафарлари давоми...

1416 19:03 / 22.07.2020
Яқинда бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат қизиб, гап илмли қизйигитларнинг илмсиз бўлганлар билан турмуш қуриши мавзусига кўчди. Шунда у .Ихлосли, давоми...

1550 15:03 / 07.09.2020