1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг фазллари (биринчи мақола)

16:05 / 16.10.2019 3336 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг оталари Ҳуяй ибн Ахтобнинг насаби Ҳорун алайҳиссаломга бориб тақалади.

У кишининг оналари Барра бинти Самуал ҳам Бани Назир яҳудийларининг катта оилаларидан эди.

София оиланинг эрка фарзанди бўлиб ўсди. Бу ҳақда ва у кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида биринчи эшитган нарсалари тўғрисида Ибн Исҳоқ «Сийрат» китобида София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоятни келтирадилар:

«Мен отамнинг энг маҳбуб боласи эдим. Амаким Абу Ясирга ҳам худди шундай эдим. Мен уларга бошқа болалари билан бирга йўлиқсам, албатта, бошқани қўйиб, мени олар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, Қубодаги Амр ибн Авфникига тушганларида отам Ҳуяй ибн Ахтоб ва амаким у зотнинг олдиларига боришди. Улар қуёш ботганда қайтиб келишди. Икковлари жуда ҳам чарчаган, тарвузи қўлтиғидан тушган ҳолда зўрға келишди. Мен одатдагидек, эркаланиб, уларнинг қаршисига чиқдим. Аллоҳга қасамки, икковидан бири ҳам менга илтифот қилиб қўймади. Уларни ғам босган эди. Мен амаким Абу Ясирнинг отам Ҳуяй ибн Ахтобга:

«Бу ўшами ўзи?» деганини эшитдим.

«Ҳа, Аллоҳга қасам», деди у.

«Таниб, аниқладингми ўзи?» деди.

«Ҳа», деди у.

«Сенда у ҳақда нима бор?» деди.

«Адоват! Аллоҳга қасамки, модомики бор эканман!» деди у.

София бинти Ҳуяй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан адовати ана шу даражада қаттиқ бўлган оилада ўсдилар.

Уларнинг оиласи Хайбар деган жойда истиқомат қилар эди. София бинти Ҳуяй вояга етганларида Салом ибн Мишкам ал-Қаразий деган кишига турмушга чиққан эдилар. У билан ажрашганларидан кейин эса Кинона ибн Робийъга никоҳланган эдилар.
(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қимматбаҳо ҳадя Малика бир дунё молтилла, кумуш, лаълимаржон, гавҳар, зумрад, ёқут, шу каби қимматбаҳо тошлардан, Яман ерида ўсган яхши мевалар, турли хил мато, тоза давоми...

2346 13:30 / 19.06.2021
Аёллардан бири айтади .Мен билан дугонам .Набаъ, яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи давоми...

5083 09:00 / 03.12.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўрталаридаги ўзаро муҳаббат ажойиб бир ҳолатда эди. Ўша пайтни васф қилган давоми...

3073 21:09 / 15.12.2018
Ҳомиладорлик ва қўрқув Болалар учун ўлим йили бошланиши билан Аёрхо яна ҳомиладор бўлди. Билардики, агар ўғил туғилса, аскарлар уни ўлдиради Қалбига қаттиқ қўрқув давоми...

1571 15:00 / 30.12.2020