1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набавий мадрасада таълим олганлар

12:40 / 27.05.2019 2592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан кейин Исломга кирдилар. Исломга кирганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўпроқ яхши кўрдилар.

Ярмук воқеаси куни душманларни довдиратиб, ер тишлатиб жанг қилдилар. Қилични қайтариб солмаслик учун қинни синдириб ташладилар. Ушбу жангда Икрима розияллоҳу анҳу билан бирга Айёш ибн Абу Робиа ва Ҳорис ибн Ҳишом розияллоҳу анҳум душман ичига кириб бордилар ва қаттиқ жанг қилдилар. Охирида бу учовлон оғир жароҳатланиб, ерга йиқилдилар.

Румликлар устидан ғалаба қозонган мусулмонлар жангдан сўнг шаҳид бўлган биродарларини излаб юрганларида ўлим арафасида турган мазкур уч кишини кўриб қолдилар.

Ҳорис ичиш учун сув сўради. Мусулмонлар сув келтиришганда, Икрима унга қараб турган эди. Ҳорис сув келтирган кишига: «Бу сувни унга олиб бор» деди. Сув Икримага олиб келинди. Икрима идишни олиб, энди ичмоқчи бўлганида Айёш унга қараб турганини кўрди-да, «Сувни унга олиб бор» деди. Сув олиб келингунича Айёшнинг жони узилди. Бояги киши сувни ортга қайтариб, Ҳорис билан Икримага олиб боргунича, улар ҳам шаҳид бўлишди.

Ҳа, улар оғир аҳволда турган, чанқаган, ташналикдан қийналган бўлсалар ҳам ёнларида ётган дўстларини ўзларидан устун кўриб, сувни уларга илингандилар. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасаларида ўтилган дарсларни гўзал тарзда ўзлаштириб, ҳаётга татбиқ этган эдилар.

Оғир жароҳатланиб, ерда ётган Икриманинг олдига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу келди. Икриманинг бошини ердан кўтариб, сони устига қўйиб олди. Икрима розияллоҳу анҳу кўзларида ёш билан Холид розияллоҳу анҳуга қаради-да: «Эй амакижон, ушбу ўлим (яъни жангда шаҳид бўлишим) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мендан рози қиладими?», деди.

Аллоҳ улардан рози бўлсин!

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар.Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин,.Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга давоми...

2964 11:00 / 11.01.2021
Инсон зоти ҳаёт сўқмоқларидан юриб борар экан, чарчаши, асабийлашиши, ҳориши турган гап. Бундай чарчоқларни кундалик дам олиш ила чиқариб бориши ҳам оддий ҳолатга давоми...

4679 10:07 / 24.06.2020
, . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан давоми...

3105 07:40 / 05.04.2019
Тоатларнинг сендан фавт бўлишига маҳзун бўлмаслик ва тойилишлар бўлса ҳам, қилганингга надомат қилмай қўйиш қалбнинг ўлими аломатларидандир.ndash Маҳзунлик ndash давоми...

1837 17:01 / 18.08.2019