1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий АҚШлик мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

12:30 / 25.05.2019 1656 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШга қилган сафари давомида Вашингтон шаҳридаги энг қадимий ҳисобланмиш «Муҳаммад» номли жоме масжидида мўмин-мусулмонлар билан дилдан мулоқот қилди.

Муфтий АҚШлик мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этиб, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар, уларнинг илмий меросларининг жаҳон илм-фани ривожидаги ўрни, муҳтарам Президентимизнинг диний-маърифий соҳада олиб бораётган ислоҳотлари, юртимиз мўмин-мусулмонларининг турмуш ҳаёти, янги очилаётган масжид-мадрасалар ва илмий мактаблар фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Ушбу жоме масжиднинг имом-хатиби Толиб Шариф жаноблари ўзаро мулоқотда ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюргани, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий ишларни ўз кўзи билан кўргани, ҳақиқатан, мусулмон оламида Ўзбекистон етакчи давлатлардан бири эканини билдирди.

«Муҳаммад» номли жоме масжид жойлашган ҳудудда Ислом маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш ва ташкилотларда исломий тушунчаларни етказишда Имом Толиб Шариф жанобларининг хизматлари кўпчиликка маълум. У кишидан Аллоҳ рози бўлсин.

Маълумот ўрнида, «Муҳаммад» масжиди 1930 йилда барпо этилган бўлиб, АҚШ пойтахти Вашингтондаги энг қадимий масжид ҳисобланади. Масжид жойлашган ҳудудда жуда кўп мусулмонлар истиқомат қилади. Шаҳар четида масжидга қарашли ёрдамчи хўжаликлар ва вақф ерлари ҳам мавжуд. Ундан тушган даромадлар ушбу масжид ва мўмин мусулмонларнинг эҳтиёжлари учун сарфланади. Жума кунлари масжидга 500-600 намозхон ташриф буюради. Машҳур боксчи, жаҳон чемпиони Муҳаммад Али ҳам шу масжид қавмидан бўлган.

Шунингдек, ушбу жоме «Миллат масжиди» ва «Вашингтон масжиди» номлари билан ҳам машҳурдир. Масжид узоқ йиллар шаҳар, туман ва Колумбия округининг, қолаверса қатор масжидларнинг энг йириги ҳисобланган. Дин Муҳаммад исмли аллома ушбу масжидга биринчи бўлиб, имомлик қилганлардан биридир. У фаолияти давомида миллионлаб мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби ишларни бажарган.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШ сафари давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи юртимизнинг пешқадам фақиҳ олимларидан бири, Фарғона вилояти Данғара туманидаги .Саид Аҳмадхон, жомеъ давоми...

1023 15:42 / 16.06.2021
Жорий йилнинг 1821 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш бўйича Россия Федерациясида XIX Халқаро Қуръони карим мусобақаси давоми...

2363 16:35 / 17.10.2018
2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази раҳбари давоми...

1111 18:30 / 25.10.2021
Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда IQNA. Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни давоми...

1585 14:17 / 31.07.2019
Аудиолар

121536 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43021 14:35 / 11.08.2021