1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга Оксфорд ислом маркази раҳбари ташриф буюрди

18:30 / 25.10.2021 1103 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази раҳбари Фархан Низамийни қабул қилди.

Ушбу мулоқотда муфтий ҳазратлари нуфузли ташкилотларидан бири бўлган Оксфорд ислом марказининг юртимиздаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан бўлаётган алоқалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, келгусида Оксфорд ислом маркази билан илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.

Меҳмон Фархан Низамий жавоб сўзида Президент сайловига кузатувчи сифатида таклиф қилинганидан бениҳоя мамнун эканини изҳор этиб, Янги Ўзбекистонда жуда ҳам катта ўзгаришлар ва янгиланишлар бўлаётганини эътироф этди. Шунингдек, у Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида ўзбек олимлари ҳам илмий фаолият юритишларини сўзлаб, ушбу юртнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида жуда кўп илмий изланишлар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Меҳмон инсоният бугунги мураккаб даврда ҳаёт кечираётганини билдириб, Ўзбекистонда замонавий таҳдидлар ва глобал муаммоларга ҳозиржавоблик ила қилинаётган ишлар нафақат ушбу минтақа, балки бутун дунё учун аҳамияти беқиёс эканини юқори баҳолади.

Муфтий ҳазратлари меҳмон Фархан Низамий Ислом тарихи йўналишида йирик олим эканини инобатга олган ҳолда келгусида буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишда яқиндан ҳамкорлик қилиш фойдали бўлишини таъкидладилар.

Меҳмон Фархан Низамий жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, муфтий ҳазратларини ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишиш учун Буюк Британия давлатига таклиф этди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

1960 16:08 / 05.03.2020
Жорий йилнинг 23 июль куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган Johann Volfgang Goethe университетида .Stem Olimpiad 2022, олимпиадасида юртдошимиз, 11 синф ўқувчиси Робияхон давоми...

2082 09:54 / 25.07.2022
Мадинаи мунаввара сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

1759 18:00 / 04.05.2022
2023 йил 1 июндан Тошкент шаҳридаги .Dream park, аввалги .Ғафур Ғулом, боғида .Болалар китоб фестивали, номи остидаги Республика китоб байрами бошланди.Ушбу кўргазмада .Hilol давоми...

728 13:39 / 01.06.2023
Аудиолар

120833 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42401 14:35 / 11.08.2021