1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саждадаги дуо

11:34 / 03.09.2020 3452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

«Саждада дуоларни кўпайтиринглар», деб айтилган ҳадисни ўқиган эдим. Саволим шундан иборатки, фарз ва суннат намозлардаги саждаларда ҳам дуо қилса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилиш жоиз эмас.

عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ قَالَ: ... قَالَ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Муовия ибн Ҳакам Суламийдан ривоят қилинади:

«...У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта,  бу  намозда  одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин» каби дуолар ҳаромдир.

Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.

Уламоларимиз: «Саждадаги дуолар нафл намозларида бўлгани яхши», деганлар.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Мутахассислар кекса отахон ва онахонлар билан бўладиган муносабатларда қуйидагиларга аҳамият беришни тавсия қиладилар1. Кексаларни кўрганда тезда уларга салом давоми...

1938 19:00 / 13.01.2019
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, у инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсон руҳига қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида, бошга мусибат давоми...

3163 07:09 / 05.11.2018
Ҳузайма Абу Муҳамад айтади .Бир киши Муҳаммад ибн Восийга .Менга маслаҳат бер,, деган эди, .Дунёю охиратда фаришта бўл,, деб жавоб берди. Сўраган одам .Қандай қилиб, давоми...

1941 08:00 / 09.02.2021
Ёш эрхотин бирбирини жуда яхши кўрар, тинчосуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бирбирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди.Кунларнинг давоми...

4258 16:00 / 20.06.2019