1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Отанинг ўғилга васияти

08:50 / 23.04.2019 2039 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Зайд ибн Жудъон ҳикоя қилади: «Ансорийлардан бирининг ўлим соати яқинлашди. У ўғлига шундай васият қилди: «Ўғлим! Сенга бир васиятим бор, уни ҳар доим ёдингда тут. Бу васиятни мендан олмасанг, бошқа бировдан ололмаслигинг мумкин. Аллоҳ азза ва жаллага тақво қил! Кечангдан бугунинг, бугунингдан эртанги кунинг яхшироқ бўлишига интил. Тамагирликдан сақлан, чунки бу айни фақирликдир. Одамларнинг қўлига қараб, улардан бирон нарса умид қилишдан йироқ бўл! Нимага муҳтож бўлсанг ҳам, уни одамлардан сўрамасанг, Аллоҳ уни сенга етказади. Узр сўраладиган иш қилишдан сақлан. Яхшилик қилишда эса узр сўраш йўқ. Бирорта одам хато қилса, унинг ўрнида бўлмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт! Намозга турсанг, уни видолашув намозидек ўқи! Ўзингни бу дунёда охирги марта намоз ўқиётгандек тасаввур қил!»

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим давоми...

1169 08:00 / 07.11.2020
Ислом иқтисодиётига киришУшбу асар Муҳаммад Тақий Усмонийнинг ислом иқтисодиёти приципларига бағишланган мақолаларидан ташкил топган. Шайх Муҳаммад Тақий давоми...

2091 17:40 / 18.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан У зотни покланг, давоми...

5401 15:00 / 16.03.2020
Халқаро конференцияларнинг бирида одам анатомияси соҳасидаги машҳур олимлардан бири, таиландлик профессор Тажасат Тажасан сўзга чиқиб, инсондаги асаб тизими, давоми...

5020 19:40 / 17.04.2019