1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаммад Тақий Усмоний – XXI аср Нававийси (бешинчи мақола)

17:40 / 18.04.2019 2077 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом иқтисодиётига кириш

Ушбу асар Муҳаммад Тақий Усмонийнинг ислом иқтисодиёти приципларига бағишланган мақолаларидан ташкил топган. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ислом иқтисодиёти ҳақида сўз юритган илк инсонлардан, десак муболаға бўлмайди.  Бу хусусда Юсуф ал-Кардавий шундай деган:

 «Муҳаммад Тақий Усмоний ислом молияси масалаларида менда биимдонроқдир».

Мазҳаб тақлидининг шаръий ҳукми

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг урду ва инглиз тилидаги бу асарида тақлид масаласи, айниқса, мазҳаб имомларига тақлид қилиш борасида бир қанча инсонлар томонидан ўртага ташланган шубҳа ва эътирозларга илмий жавоблар бериш кўринишида ёзилганлиги ўқувчини ўзига жалб этади.

Қамарий ойлар

Бу асарда Муҳаммад Тақий Усмоний тортишувли масалаларни баён қилиш шаклида ўқувчига муфассал аниқлик билан маълумотлар тақдим этганлар. Унда: «Бази инсонлар Сафар ойини бало ва мусибат ойи сифатида  кўрадилар, бунинг бир мисоли, сафар ойида никоҳ тузиш каби аҳамиятли ва фойдали ишдан узоқ туришларидир. Бу гап тамоман асоссиз. Бу арабларнинг ботил ишончларидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буткул ботил эътиқодларнинг илдизини йўқотганлар. Мусулмонлар бу каби ботил эътиқодларга ишонишлари лозим эмас. Сафар ойида оила қуриш ва никоҳланишда ҳеч бир зарар йўқдир».

Замонавий фиқҳий массалалар ҳақида тадқиқотлар

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг бу асарда олдин келган фиқҳий масалалар ҳақида тадқиқотлар келтирилган, кейинги ихтилофли масалаларга доир таҳлиллар ҳам ўртага ташланган. Китобда, шунингдек насия савдо қилиш ҳукмлари, нақд пулнинг ҳукми, автоҳалокатларга оид муаммолар ва текшириш, таклиф бериш каби масалалар ҳам баён қилинган.

Такмилоти Фатҳул-мулҳим

«Фатҳул-мулҳим» шайхул-ҳинд номи билан танилган Мавлоно Ҳасан Девбандийнинг кўзга кўринган талабаларидан ва халифаларидан бири бўлган Шаббир Аҳмад Усмонийнинг саҳиҳи муслимга ёзилган, фақат тамомланмай қолган шарҳининг номидир. Шаббир Аҳмад Усмоний «Фатҳул мулҳим»нинг фақатгина уч жилдини якунлай олган, холос. Ушбу асар шайх Муҳаммад Тақий Усмоний томонидан тўлиқ ёзиб тугатилиб, олти жилд қилиб нашр этилган. «Фатҳул-мулҳим», шубҳасиз Муҳаммад Тақий Усмонийнинг араб тилида ёзилган энг муҳим асаридир.

Термизий дарси

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг Дорул-улум Карачидаги Термизий дарслари асносида берадиган дарс такрорларидан олинган бу асар ҳадис усули, ҳужжиёт, тадвин, тасниф, табақоти-рувот (ровийларнинг табақаси) ташиҳ ва тадъиф қоидалари ашоби ҳадис, ашоби рай, Куфа ва Абу Ҳанифанинг ҳадис илмларидаги ери, тақлид ва ҳадис, Имом Термизий ва китобининг афзалликлари акс этган 150 саҳифалик кенг бир муқаддима билан бошланган.

Хотима

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари исломий илмларининг ҳар бир соҳасида асар ёзган  биинчи  фиқҳ, шунингдек ҳадис соҳасида китоблар ёзган, исломий илмларнинг ҳар бир соҳасида ўз сўзига эга бўлган улуғ бир олимдир. Абу Бакр Сифилнинг ҳам айтгани каби: «Муҳтарам Муҳаммад Тақий Усмоний илм билан «истиқомат»ни бир ерда мужассам эта билган нодир инсонлардан биридир».

Дениз Аҳмадўғли

Нодира Эркинжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у.Эй Роббим, бу нима, дейди..Боланг сенга истиғфор айтди,, дейилади,.Албатта, давоми...

4310 20:00 / 02.01.2019
Уч киши баҳслашиб қолишди. Улардан бир Замонамизнинг энг сахий кишиси Қайс ибн Саъд ибн Алқамаrdquo, деди. Бошқаси Ҳозирги кунда сахий одам Ароба Авсийrdquo, деди. Улар давоми...

3260 12:30 / 09.12.2018
Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл Туринг, эй Риёҳrdquo деб эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ Ҳозир давоми...

4639 12:20 / 07.12.2018
Абу Айёш Қаттон айтади .Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга давоми...

2932 07:00 / 04.02.2019