1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума намози одоблари

10:00 / 31.05.2019 5174 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. 

Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жума куни имом хутба қилаётганида, ўз шеригингга «Жим тур!» десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.

Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Бунинг учун дуони кўпайтириш керак. Ушбу соат ва унинг пайти ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор. Баъзилар бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар. Бошқалар эса, уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейишади. Ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло ўша банданинг сўраган нарсасини албатта беради. Шунинг учун жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:

«Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда ўша соатда туриб, намоз ўқиса-ю, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У Зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».

Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволИнсон илмли бўлиши учун устознинг дуоси зарур бўлади. Ҳадя қилинсин, деган гапга келсак, устозим мендан бадавлатроқ. Менинг ҳадям улар учун арзимас бўлиши давоми...

2112 11:05 / 20.03.2020
Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз давоми...

3578 16:11 / 22.10.2018
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

2099 09:45 / 22.10.2018
Имом Ибн Ҳажар ва Имом Заҳабий .Узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир,, деганлар.Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир.Қуръони каримда давоми...

4532 15:00 / 30.05.2019