1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Аёл папа

16:30 / 09.04.2019 5667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Католик оламини алдаб папалик курсисига бир аёл ўтиради. Шундан сўнг, бир қонун ихтиро қилишади. Унга кўра, янги папалик курсисига ўтирган кимса, ўртаси тешик бўлган курсига ўтиради. Ортидан бир кимса келиб, курси тагидан қўлини суқиб, папани олатини ушлаб, уни эркак эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, папани бу мансаб билан муборакбод этиб, ҳаммага жар солинади.

Бу одат (Duo testis bene bondeta) қаердан ва нима учун пайдо бўлган, дейсизми. Келинг сизларга Ватикан тарихидан бир воқеани сўзлаб берайлик!

IX асрда Олмонияда Жилбетта (Gilbetta) исмли бир қиз яшаган. Уни баъзан Жутта (Jutta) деб ҳам аташарди. Жилбетта ёшлигиданноқ болаларга тақлид қилар, қизлар билан ўйнамас, ўғил болача кийинар, сочларини ҳам калта қилиб олиб юрарди. Жилбетта ёши ўн бешдан ошгандан сўнг, фалсафа ва лоҳут илмини ўрганиш учун Афинага боради ва бир муддат у ерда таҳсил олади. Кейин Римга боришга қарор қилади. У ерда ҳам таҳсил олади ва Ватикан хизматида бўлади. У эркак кишидек кийингани ва гапиргани учун ҳеч ким уни аёл эканини билмасди. Жилбетта оддий ёрдамчидан то епископ даражасигача кўтарилади. Ўша замон папаси Лую IV вафотидан сўнг, Жилбетта папалик мансабида ютиб чиқади ва ўзига Жон VIII номини танлайди. Бутун католик оламига икки йилу беш ой ва тўрт кун, то сири очилиб қолгунича папалик қилади.

Сири қандай қилиб фош бўлиб қолди, дейсизми.

Бир ҳодиса бўлмаганида сири ўлганидан кейин очилармиди?! Папа Жон VIII аёл зотидан эмасми? Аёлларга хос ҳис-туйғулари ғолиб келди чоғи, тан соқчиларининг бири билан жинсий алоқада бўла бошлайди. Бу ҳам майли ҳомиладор бўлиб қолганига нима дейсиз?! Папа Жон VIII кенг кийимларни кийиб ҳомиласини яшириб юради. Вақти соати етиб, Папа Жон VIII туғадиган бўлади. Бундан кейинги ҳодисалар драматик тарзда давом этади. Католик байрамларидан бирида Папа Жон VIII кўчада оламонни ўз аравасида муборакбод этиб бораркан, бирдан тўлғоқ тутиб, кўзи ёрий бошлайди. Папа Жон VIII ўғил фарзанд туғади. Яқинида бўлган кардинал ва епископлар ҳайратдан донг қотиб қолишади. Ўзларига келишганидан сўнг папа ва унинг янги туғилган чақалоғига ташланишади ва уларни ўлдиришади.

Шундан кейин папа курсисига ўтирганни тўла текширувдан ўтказиш одати жорий этилади.

Папани текшириш курсиси

Ҳозирги кунда баъзи тарихчи ва черков вакиллари черков обрўсини сақлаш мақсадида бу воқеаларни рад қилмоқчи бўлишади. Аммо, XIV–XV асрларда аёл папа тарихий шахс ҳисобланиб, унинг мавжуд бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган. Унинг ҳайкали бир вақтлар Сиенадаги кафедрал соборидан жой олган эди. Унинг ҳайкали 1634 йилгача бошқа папалар ҳайкаллари билан бирга турган. Аммо папа Климента VIII талаби билан мазкур ҳайкал папа Захария ҳайкали қилиб қайта ишланган. Рим черковининг обрўсини сақлаш учун ва черковни насроний диндорларига исмат ҳолатида деб кўрсатиш учун аёл папа воқеаларини ёлғон, афсона дейилишига уринишлар бор, холос. Ҳайкал ва шу воқеа билан боғлиқ бошқа нарсаларни йўқ қилишда папанинг ости тешик курсисини йўқ қилишни унутган кўринишади. Курси ва папаларнинг жинсини текшириш одат қаердан келиб қолди?

Констанс собори олдида ўз эътиқодларини ҳимоя қилган машҳур диний ислоҳотчи Ян Гус аёл папа ҳақида гапирганида ҳам ҳеч ким унинг гапларига эътироз қилмаган эди. "Икки йил ва беш ой аёл киши папа бўлган даврида, деди Гус, – черков раҳбар ва пешвосиз бўлди...", яна деди "черков исмат ҳолатида эканлиги айтилади, аммо халойиқ олдида бола туғиб қўйган папанинг аёл бўлиб чиққани черковда исмат йўқлигидан далил эмасми?" Констанс соборида иштирок этаётган йигирма икки кардинал, қирқ тўққиз епископ ва икки юз етмиш икки руҳоний бу гапларга қарши бирон нарса дея олмадилар, улар ўз сукутлари билан аёл папанинг мавжуд бўлганлигини тасдиқлаб бердилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз мусулмонлар Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжил нозил қилганига иймон келтирамиз. Бусиз иймонимиз бутун бўлмайди. Лекин ўша илоҳий китобнинг ўзи ҳозир йўқ. давоми...

5139 13:50 / 11.12.2018
Аллоҳ таоло оламни Ислом нури ила мунаввар қилган дастлабки вақтда дунё тиб нима, тиббий маданият нима эканини яхши билмас эди. Асосан турли коҳинлар, бутхона давоми...

1876 12:06 / 24.03.2021
НьюЙорк университети доктор Томас Кирк.Минтақаларнинг кесишув нуқталарида илм ва маданият алмашуви айниқса яққол сезилган жойлар жуда кўп. Масалан, Сицилия ва давоми...

1148 13:33 / 03 январь
30савол. Биз Қуръон кўпроқ Инжил таркибидаги китоблардан, бир қатор насронийликни апокрифлари насронийликда сохта ҳисобланадиган китоблардан ва секталар давоми...

6568 20:58 / 22.04.2017
Аудиолар

121365 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42872 14:35 / 11.08.2021