1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ислом – илм дини

10:00 / 28.02.2019 2669 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Илм» сўзи луғатда бир нарсани воқеликдагидек идрок этишни билдиради.

Шаръий истилоҳда эса маънавий ишларда нарсаларни тескариси йўқ даражада аниқ билиш сифатига «илм» дейилади.

Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос.

Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган.

Ҳадиси шарифларда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган.

Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва Суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга таратганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканлигини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Ана ўша даврни яхшилаб ўрганган ғарблик инсофли шарқшунослардан бири Ислом умматини «ёппасига мадрасага қатнайдиган» уммат деб васф қилган.

Бу жуда ҳам тўғри васфдир. Ўша ҳамма бутунича Ислом шариати бўйича ҳаёт кечирган вақтда Ислом нуридан баҳраманд бўлган ҳар бир ўлкада илм-фан, маърифат ва маданият гуллаб-яшнаган. Илмнинг ҳар бир соҳасида оламшумул кашфиётлар қилинган, улкан уламолар етишиб чиққанлар.

Ислом айрим дин душманлари айюҳаннос солаётганларидек, ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Оврўпадаги олимларнинг каниса ғазабига (анафемага) дучор бўлишларининг асосий сабаби ҳам уларнинг мусулмонлардан илм ўрганганликлари бўлган. Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни бўлган давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мобайнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа дийнларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олишган, илмий тажрибаларда иштирок этишган. Ўша пайтда илм нима эканлигини идрок этишдан йироқ бўлган Оврўпа каниса раҳбарлиги «мушрик мусулмонлар»га сотилган овруполикларни жазолашга бел боғлаган.

Ҳозирда бу ҳақиқат бузиб кўрсатилади. Мазкур жабрдийда оврўпалик олимлар худди осмондан илм ўрганиб тушганлар-у, каниса уларни жазолашга киришгандек. Аслида ҳозирги илмий тараққиётнинг ҳар бир соҳаси аввалида мусулмон олимлар турганлар. Бу ҳалигача одамлардан яшириб келинади.

Ислом илм дини эканлигини фақат жоҳилларгина инкор қилишлари мумкин.

Ким Исломнинг илмга муносабатини билмоқчи бўлса, дин душманларининг бўҳтонларини бир тарафга йиғиштириб қўйсин-да, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифдан илмга тегишли бўлган оят ва ҳадисларни ўргансин.

Ким Исломнинг илмга муносабатини билмоқчи бўлса, тарихга назар солсин, Исломга амал қилинган пайтда ҳар бир мусулмон юртидан кўплаб алломалар чиққанига гувоҳ бўлсин, илм-фан, маданият мислсиз ривожланганини билиб олсин!

Ҳамма ўз динидан узоқлашган ҳозирги пайтда мусулмонларнинг тараққиётдан орқада қолганлиги ва бошқаларнинг илғор бўлиб кетганлиги ҳеч кимга сир эмас. Инсоф билан айтганда, дин маҳкам тутилганда мусулмонлар илғор, бошқалар қолоқ бўлган эди, диндан узоқлашганларида мусулмонлар қолоқ, бошқалар илғор бўлдилар.

Демак, Исломнинг илмга муносабати, илмнинг фазли ҳақида баралла гапирадиган вақт етди.

«Ҳадис ва ҳаёт китобидан»

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади .Отам шундай ҳикоя қиладилар .Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали давоми...

4554 07:10 / 25.04.2019
Хуллас, тонгда етиб келган рейс билан аэропортдан Тошкентга чиқдим. Маслакдош дўстим уй эшигини очиқ қолдириб ухлаб қолибди, мен эса подъезд махфий рақамини давоми...

7173 11:06 / 13.01.2020
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадиларҲазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисда шундай деяётган давоми...

2512 21:00 / 03.07.2019
Муҳаммад ибн Абдулмалик Ҳамадоний ўзининг .Тарих, китобида шундай ёзади .Азудуддавлага баланд тоғ устида бир неча курдлар йўлтўсарлик қилаётгани ҳақида хабар давоми...

2784 08:00 / 24.11.2020
Аудиолар

121545 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43027 14:35 / 11.08.2021