1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тасодифлар тасодифан бўлмайди

11:06 / 13.01.2020 7172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хуллас, тонгда етиб келган рейс билан аэропортдан Тошкентга чиқдим. Маслакдош дўстим уй эшигини очиқ қолдириб ухлаб қолибди, мен эса подъезд махфий рақамини унутиб қўйибман.(Саёқ юраверсам, аҳвол шу).

Ҳали тонг отмаган, нима қилишни билмай бир яқин укамга қўнғироқ қилдим. У дарҳол Чилонзорга етиб келишимни тайинлади. Юкларимни унинг уйида қолдириб, бироз чўзилмоқчи эдим. Қарасам, укам ухламаяпти.

- Бугун янги нашр этилган Қуръон нусхаси савдога чиқади. Эртароқ бориб, навбат олиш керак.

Мен ҳам у билан бирга китоб сотиб олишга ошиқдим. Аввал, биргалашиб укам билан нонушта қилдик. Кейин бомдод намозини ўқиб, китоб сотиб олиш учун навбатга турдик.

Китоб нархи 35 минг сўм бўлгани учун мингдан ошиқ одам, гавжум, Ҳилол нашриёти китоб уйи соҳиби келмай туриб, одамлар яна қаерлардандир келаётган эди.

Хуллас, навбат келди. Пулни тайёрлаб, дўконга кирдим.

- Олинг, ҳадя. Пули керак эмас.

Шундай дейишди. Мен пул тўлашга тайёр эдим. Аммо севиниб кетдим, нега билмайман.

Дўстим, яхшиям ухлаб қолибсан, яхшиям уйнинг махфий рақамини унутибман, яхшиям Элмуродга қўнғироқ қилибман. Яхшиям у мени ўзи билан бирга олиб кетди. Аллоҳимни кўрсатган кунига шукр. Шунақа гаплар, Ўзбекистонга хуш келибман.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
. ..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қурбонлик кунини ийд қилишга амр қилиндим. Уни Аллоҳ бу уммат учун қилгандир,, дедилар. Бир давоми...

1566 20:30 / 24.07.2020
Имом Ибн Абу Шайба Амр ибн Саъид ибн Ҳусайндан ривоят қилади .Онам менга отамдан хабар бердилар. Отам шундай деганлар .Ёш йигит эдим. Бир куни Умму Салама давоми...

2057 08:00 / 20.01.2021
Вақт шунчалик қиммат ва бебаҳо бўлишига қарамай, кўпчилик инсонлар унинг бу қийматини ҳис этмайдилар, натижада ундан фойдаланиб қолиш учун эмас, балки уни зое давоми...

3525 09:03 / 24.05.2021
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

1669 09:16 / 23.01.2020
Аудиолар

121531 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43017 14:35 / 11.08.2021