1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Молни қарзга бериш

05:00 / 17.02.2017 2612 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қарз» луғатда қирқиш маъносини билдиради. Чунки, қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб қарзга беради.
Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб беришдир.
Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади. Уни хоҳлаганича ишлатади. Қарз берувчига эса бадалини берса бўлади.

Сулаймон ибн Азнондан ривоят қилинади:
«Алқамадан эшитдим: «Мендан биров уч марта қарз олганидан кўра, унга бир марта берганим яхши. Бир жорияни хизмат қилдиришим, уни озод қилганимдан маҳбуброқ».
Шарҳ: Бу гапнинг маъноси, бир киши бошқа бировдан уч марта қарз сўраб олишидан кўра унга муҳтож бўлган маблағни бир мартада бериб қўйган яхши. Қайта-қайта хижолат бўлмай, ишини бир йўла битириб олади.
Жориянинг озод бўлиб, нима қилишни билмай сарсон бўлиб юрганидан кўра бир хонадонда хизмат қилиб юришида доимий яхшилик маъноси бор.
Бу ривоятда нодир ҳолатлар ҳақида гап бормоқда. Албатта, бировга сўрамаса ҳам эҳсон қилиш яхши, лекин бу кўпчиликка ёқмайди. Аксинча, олган киши илтимос қилиб олса, ҳиммат кўрсатиб, берганлигини сезиб, ҳис қилиб турса, ўзини яхши тутади.
Жорияни, чўри аёлни озод қилиб юбориш яхши, бироқ баъзиларнинг озод бўлиб, борадиган жойи йўқ бўлса, у янада ёмон аҳволга тушиб қолади. Шунинг учун бундай бошпанасиз, ёлғиз одамларни ҳалол хизмати эвазига қарамоғига олиб, бошпана, егулик ва кийим-бош билан таъминлаб туриш афзал бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1644. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фатҳ йили Маккада .Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули ароқни, ўлимтикни, давоми...

3749 18:22 / 17.09.2017
Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайрэҳсон қилиб туришдир. . ,. .Қайс ибн Абу Ғарза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

2145 19:41 / 21.09.2019
Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар .Баъзи одамлар зарурийят сабабидан, яъни ўзининг зарурий ҳожатларини битириш учун пул топишга ҳаракат қилади. давоми...

3943 18:35 / 02.04.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдосотиқда алданиб қолишини зикр қилди. Шунда у зот .Қачон давоми...

4469 05:00 / 03.03.2017