1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Арафа кунида бирга дуо қилайлик!

15:00 / 19.07.2021 21004 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»дир».

Имом Термизий ривояти

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!

Эй Аллоҳ! Биз ожизлигимизни, муҳтожлигимизни, заифлигимизни тан олиб, Ўзинг буюрганингдек дуо қилмоқдамиз, Сен бу дуоларимизни Ўзинг ваъда қилганингдек ижобат қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қилгин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фақирлар бўлса, уларни саховатли бой қилгин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида беморлар бўлса, уларга комил шифо бергин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мусибатга учраганлар бўлса, уларга сабр бергин ва мусибатларини аритгин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида қарздорлар бўлса, уларга нажот бергин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мазлумлар бўлса, уларга нусрат бергин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида илм талабидагилар бўлса, уларга фойдали илм бергин ва илмларига амал қилишларини насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фарзанд талабидагилар бўлса, уларга кўз қувончи бўладиган солиҳ-солиҳа зурриёдлар ато қилгин!

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида оила қурмоқчилар бўлса, уларга яхши жуфт ато этгин!

Эй Аллоҳ! Биз мусулмон бандаларингнинг қалбларини хотиржамлик ва ризо билан тўлдиргин ҳамда иймон нури ила мунаввар қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар биримизни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айлагин!

Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг юзимизни саодат билан чароғон қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг тилимизни зикрингга машғул қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг оиламизни исломий, ибратли, ибодатли, фаровон оила қилгин!

Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг иймон билан ўтганларимизни раҳматингга олгин!

Эй Аллоҳ! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин, афв айлагин!

Эй Аллоҳ! Китоб, мақола ўқийдиганларга ўқиганларини тушуниб, амал қилишларини насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Юртимиздан турли бало-офатларни, жумладан вирус балосини кўтаргин!

Эй Аллоҳ! Бу вирусдан вафот этганларни шаҳидлар қаторида қилгин, беморларга комил шифо, қолганларга офият бергин!

Эй Аллоҳ! Бу йил кўп бандаларинг Ҳажга боришолмади. Келгуси йили қаторимиздан хато бўлмай, кўпчилик бўлиб, оиламиз билан Ҳаж қилишни насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Бутун дунёда дуо қилаётган мусулмонлар қаторида Байтингни Ҳаж қилаётган, Арафотда туриб дуо қилаётган бандаларингнинг дуоларини ижобат этгин!

Эй Аллоҳ! Юртимизга аввалги пешқадамлигини ато қилгин! Бу юртни яна Бухорий, Термизий, Нақшбанд, Мотуридий, Марғиноний каби уламолар юрти қилгин!

Эй Аллоҳ! Ислом динига қувват, бутун дунёдаги мусулмонларга иззат бергин ва Динимиз душманларига Ўзинг кифоя қилгин!

Эй Аллоҳ! Биз бандаларингга қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Биз бандаларингни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга киритгин!

Эй Аллоҳ! "Омин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд этгин!

Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

2265 09:09 / 02.06.2021
Маданиятли халқларнинг инсоний алоқа бобида ўзига яраша баъзи одоб ва одатлари борки, улар мазкур одоб ва одатларга ҳар доим амал қиладилар. Ислом инсоннинг давоми...

3272 12:30 / 24.12.2018
Жан де Лафонтен ўзининг .Сараланган афсоналар, китобида қуйидаги ҳикояни келтиради.Бир ақлли киши ёлғиз юриб кетаётган эди. Бир аҳмоқ йигит унга тош отиб безовта давоми...

2395 19:00 / 24.02.2022
Амаллар сандиғиУнда ёлғиз бўласизАбу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албасоир ваззахоир, номли китобида келтиради.Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб давоми...

1903 19:20 / 25.10.2023