1445 йил 8 зулҳижжа | 2024 йил 14 июнь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Рухсат сўраш ва саломлашиш

12:30 / 24.12.2018 3280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маданиятли халқларнинг инсоний алоқа бобида ўзига яраша баъзи одоб ва одатлари борки, улар мазкур одоб ва одатларга ҳар доим амал қиладилар. Ислом инсоннинг бахтли яшаши учун зарур бўлган барча моддий ва руҳий таълимотлар қаторида мусулмонларга ахлоқ-одоб бобида ҳам олий даражадаги камолотга етказувчи тавсияларни баён этган. Ислом жорий қилган одоблардан бири – рухсат сўраш ва саломлашишдир. Бу икки одоб ҳозирги маданиятли халқлар амалга оширишга уринаётган одатлардан бўлиб, Ислом бу нарсаларни бир неча аср аввал баён қилган:

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ

«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз. Бас, агар у(уй)ларда ҳеч кимни топмасангиз, то сизга изн берилмагунча, уларга кирманг. Агар сизга: «Қайтинг», дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билувчидир» (Нур сураси, 27-28-оятлар).

Ислом рухсат сўраш, салом бериш каби одоб-ахлоққа тегишли масалаларга алоҳида эътибор бериб, шариатимизда жорий қилган. Шу билан бирга, саломга алик олишга қатъий амр этган. Чунки саломга алик олмаслик кишилар ўртасида адоват қўзғайдиган ёмон иллат ҳисобланади. Ислом саломга шунчаки жавоб беришни буюриш билан кифояланиб қолмайди, балки жавобни афзалроқ қилиб бериш лозимлигини таъкидлайди:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ

«Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчидир» (Нисо сураси, 86-оят).

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Ражаб Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади.Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришдан хавф қилган ва фарзларни адо этган мўминларга жаннат ваъда давоми...

2222 11:03 / 12.09.2019
Халифа Мансурга байъат қилинган куни Муқотил ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ унинг ҳузурига кирди. Мансур деди Эй Муқотил Менга насиҳат қил. Муқотил ибн Сулаймон давоми...

3161 11:00 / 25.02.2023
Ёмғир сайёрамиз иқлими, обҳавосининг ажралмас кўринишидир. Ёмғир ёғар экан, биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, унинг тугашини фақат сабр билан кутишимиз давоми...

4247 12:00 / 14.03.2022
Агар Аллоҳ сенга неъматларини бериб турганидан сўнг тўхтатиб қўйса,тоат қилиб юриб сўнгра тоатдан узилиб қолсанг, садақа ва эҳсонлар қилиб юриб сўнгра тўхтаб давоми...

3024 20:00 / 24.02.2021