1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос оятлари ҳақидаги саволлар (биринчи мақола)

15:07 / 17 январь 892 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Меросга тегишли учта мерос оятларидан бошқа оятлар ҳам борми?

Жавоб: Мерос тўғрисида ушбу уч оятдан ташқари бир неча ояти карималар ҳам келган. Лекин улар мужмал – қисқа бўлиб, меросхўрларнинг ҳақларига тафсилотларсиз ишора қилади. Меросда қариндошларнинг ҳақлари борлигини ойдинлаштирса-да, ҳар бир меросхўрнинг мерос миқдорини баён қилиб, белгиламайди. Меросга ишора қилувчи оятлар қуйидагилардир:

1. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰆﰇ

«Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдир. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчидир» (Анфол сураси, 75-оят).

2. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﯨ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ

«Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига бошқа мўмин ва муҳожирлардан кўра ҳақлидир, фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустасно. Бу эса Китобда сатрлар ила битилмишдир» (Аҳзоб сураси, 6-оят).

3. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

! " # $ % ' ( ) * + , - . / 0 12 3 45

«Эркакларга ота-она ва қариндошлардан қолган нарсадан улуш бор. Аёлларга ҳам ота-она ва қариндошлардан қолган нарсадан улуш бор: озидан ҳам, кўпидан ҳам. Бу – фарз қилинган улушдир» (Нисо сураси, 7-оят).

Биринчи ва иккинчи оятларда қариндошлар вафот этган марҳумларининг меросига, марҳумга қариндошлик алоқаси бўлмаган бошқа кишилардан кўра ҳақлироқ эканликларига ишора бор. Демак, меросга қариндош бўлмаган мўминлар ва муҳожирлардан кўра қариндошлар ҳақлироқ эканлар. Дарҳақиқат, Исломнинг аввалида мусулмонлар ҳижрат ва биродар тутинишлари, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорларни биродарлаштириб қўйганлари сабабли муҳожир ансор биродаридан унга қариндош бўлмаса-да, мерос оларди. Ансорий саҳоба ҳам, қариндошлик алоқаси бўлмаса-да, диндаги биродарлик сабабли муҳожир биродаридан мерос олар эди. Бу иш дин ўз ўрнини топиб, унинг қоидалари Макка фатҳ этилиши билан мустаҳкам асосга эга бўлгунга қадар давом этди. Аллоҳ таоло ҳижрат ва биродарлик сабаби билан мерос олишни насх қилиб, уни қариндошлик ва насаб сабабли оладиган қилди.

Учинчи ояти каримада Борий табарока ва таоло икки ожиздан (гўдак ва аёлдан) зулмни кўтариб, уларга раҳмат ва адолат ила муомала қилиб, меросдаги ҳуқуқларини қайтариб берган. Аллоҳ таоло эркак ва аёлларнинг мерос олишини вожиб қилар экан, унда катта билан кичикнинг, эркак билан аёлнинг ўртасини ажратмай, балки ҳар бири учун меросда улуш борлигини билдирган. У мерос кам ёки кўп бўлсин, мерос қолдирувчи рози ёки норози бўлсин, барибир аёллар ва гўдакларнинг ҳурмат-эътиборини қайтариб берган. Уларнинг ҳаққидаги адолатсизлик ва зулмга барҳам берган.

Ушбу ояти карималар мужмал бўлиб, уларнинг тафсилоти ўтган ояти карималарда келган. Аллоҳ таоло уларда ҳар бир меросхўрнинг улушини белгилаган ва улар мерос илмининг устунидир.

(Давоми бор)

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .У қилган васият ёки қарзадо этилганидан сўнг..., Нисо сураси, 11оят. Ояти кариманинг зоҳири давоми...

652 07:30 / 01 март
Савол Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг Жавоб Баъзилар гоҳида .Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима давоми...

696 16:03 / 26 январь
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

1182 14:51 / 22 март
bull бир киши вафот этиб, ортидан биттагина она бир акаукаси ёки она бир опа ёки синглиси қолса, олтидан бирни олади bull бир киши вафот этиб, унинг ортидан биттадан давоми...

615 14:23 / 18 апрель
Аудиолар

121491 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42984 14:35 / 11.08.2021