1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Қарз васиятдан авлодир

07:30 / 01 март 651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ

«У қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг...» (Нисо сураси, 11-оят).

Ояти кариманинг зоҳири васият қарздан олдин туришига далолат қилади. Лекин аслида иш бунинг аксидир: қарз васиятдан авлодир. Аввало марҳумнинг қарзлари адо қилиниб, кейин унинг васияти амалга оширилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ҳукм қилганлар.

رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: إِنَّكُمْ لَتَقْرَؤُونَ هَذِهِ الْآيَةَ ¾½   ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ وَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَضَى بِالدَّيْنِ قَبْلَ الْوَصِيَّةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сизлар «У қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг» оятини ўқияпсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса қарзни васиятдан олдин адо этишни ҳукм қилганлар» (Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган).

Ҳикмат. Қарзнинг васиятдан олдин бўлишининг ҳикмати шуки, қарз қарздорнинг зиммасида унинг вафотидан олдин ҳам, кейин ҳам собитдир. Қарзнинг эгаси, яъни қарзини сўраб турган одам тайин. Ҳақдор меросхўрлардан ўз ҳаққини талаб қилиб, ҳатто уни ундириш учун судга мурожаат қилиши ҳам мумкин. Васиятда эса бундай эмас, чунки васият холис инъомдир, у одамлар томонидан талаб қилинадиган нарса эмас. Аллоҳ табарока ва таоло васият ишида одамлар эътиборсизлик қилмаслиги, меросхўрлар уни адо қилишда хасислик қилмаслиги учун васиятни қарздан олдин зикр қилган. Бундан огоҳ бўлайлик!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ

«Ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қай бирлари сиз учун манфаатлироқ эканини билмайсизлар» (Нисо сураси, 11-оят).

Бу ояти каримада меросни тақсимлашни Аллоҳ табарока ва таоло Ўз зиммасига олганлигига ишора бордир. У зот бу тақсимотни бандаларидан ҳеч бирига ташлаб қўймади, чунки одамзод қанчалик адолатнинг рўёбга чиқишини хоҳласа ҳам, унга мукаммал кўринишда ета олмайди. Оятдаги тақсимотдагидек адолат қилишга кучи етмайди, чунки улар фарзандлари ва ота-оналарининг қайси бири ўзларига манфаатлироқ эканини билишмайди. Қудрати буюк бўлган Аллоҳ эса ҳакимдир, алиймдир. У Зот тақсимда адолат қилди, беришда барчани рози қилди.

ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ

«Аниқ ишонадиган қавмлар учун Аллоҳдан кўра ҳукми яхшироқ ким бор?!» (Моида сураси, 50-оят).

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, давоми...

1182 14:51 / 22 март
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

522 14:42 / 07 февраль
Ўғиллар ва қизларга оид ҳукмлар 1. Аллоҳ таолонинг .Бир ўғилга икки қиз улушича..., деган қавли қуйидаги ҳукмларга далолат қилади bull агар марҳумнинг ортидан фақат давоми...

591 10:57 / 21 февраль
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Сендан фатво сўрайдилар. Айт .Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради бир одам ўлсаю, унинг давоми...

643 14:00 / 29 апрель
Аудиолар

121485 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42981 14:35 / 11.08.2021