Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (78-дарс). Закот кимларга берилади?

13:00 / 28.03.2020 4314 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қодир бўлган ҳар бир инсон, берадиган закоти ва садақасига муносиб одамни танласин. Бунга муносиб шахсларнинг бир неча сифатлари бўлади.

Биринчи сифат: Тақво.

Закот ва садақа берувчи аввало тақводор кишилардан ҳақдорларни топиб беришга ҳаракат қилсин. Бу билан у тақво йўлида хизмат қилган бўлади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ يَقُولُ: «لَا تُصَاحِبْ إِلَّا مُؤْمِنًا، وَلَا يَأْكُلْ طَعَامَكَ إِلَّا تَقِيٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган экан:

«Мўминдан бошқани соҳиб тутма ва таомингни тақводордан бошқа емасин».

Термизий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр обидларнинг сажда қилиб турган пайтларини танлар эди. Халтага солинган динор ва дирҳамларни олиб келиб, ўзини билдирмасдан, уларнинг кавушлари олдига ҳамёнини қўйганини сездирар эди, холос. Унга: «Уларга садақани шундоқ юбораверишингга нима монеълик қилади?» дейилганда, «Улар мени ёки вакилимни кўрганда юзлари бужмайишини хоҳламайман», деган экан.

Иккинчи сифат: Илм.

Чунки олимга мол беришда илмга ва дин тарқатишга ёрдам бор. Бу эса шариатни қувватли қилишдир.

Учинчи сифат: «Неъмат бериш ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидан бўлади», деб эътиқод қиладиган ва ризққа сабаб бўлган нарсаларга илтифот қилмайдиган одам бўлиши керак.

Чунки бир нарсани олганда мадҳ қилишга одатланган шахс ололмай қолганда ёмонлаши турган гап.

Тўртинчи сифат: Фақирлигини яширадиган, ҳожатини беркитадиган ва шикоятини очиб ташламайдиган бўлиши. 

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«...билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган (фақирларгадир)» (273-оят).

Бешинчи сифат: Оилали ва қарз ёки беморликка мубтало кишилар бўлсин.

Олтинчи сифати: Қариндош-уруғлардан бўлсин.

Чунки уларга қилинган садақа ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга икки ажр берилур: яқинлик ажри ва садақа ажри», деганлар.

Закотни ушбу юқорида зикр қилинган сифатлардан иккитасини ёки кўпроғини ўзида жамлаган кишига бериш афзалдир.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

7234 05:00 / 06.03.2017
Бизнинг тилимизда .одоб, тарзида талаффуз қилинишига одатланиб қолинган арабча .адаб, сўзи аслида .маъдаба, ўзагидан олингандир. Маъдаба эса одамлар даъват давоми...

3768 15:00 / 24.08.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар давоми...

3100 12:35 / 20.10.2018
биринчи мақола Руҳий тарбия машойихлари нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишида энг муҳим воситалардан бири .муробата, эканини алоҳида таъкидлайдилар. Уларнинг давоми...

3164 13:08 / 22.08.2020
Аудиолар

122266 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43614 14:35 / 11.08.2021