1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Зикрнинг икки қисми

05:00 / 01.03.2017 3035 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло коинот ишларини жуфтлик асосида ташкил қилган. Ҳар бир нарса ўзига мувофиқ ёки зид келувчи жуфтига эгадир. Масалан, ернинг жуфти осмон, ҳақнинг жуфти ботил, эркакнинг жуфти аёлдир. Хуллас, ҳар бир нарса қайсидир маънодаги жуфтликдан иборатдир. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло зикрни ҳам икки қисмга бўлиб қўйди. Уларнинг биринчиси мусбат, иккинчиси манфий зикрдир. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси бир вақтнинг ўзида зикрнинг икки қисмини ҳам ўз ичига олгандир. «Лаа илааҳа» сўзлари «Ҳеч қандай илоҳ йўқ» деган маънони билдириб, инсоннинг қалбини барча нарсадан поклайди, тозалайди. «Иллаллоҳ» лафзи эса ўша соф қалбга ягона Аллоҳ бор эканини жойлаштиради. «Лаа илааҳа» калимасининг мазмуни камолига етмай туриб, яъни инсон ўз қалбидан барча ботил илоҳларни бекор қилмай туриб, «иллаллоҳ» мусбат калимаси камолига етмайди. Бир қалбда Аллоҳ ҳам, Аллоҳдан бошқа илоҳлар ҳам бўлса (Ўзи асрасин!), бундай қалбда иймон нури бўлмайди.

Ибодатларда ҳам қилиниши буюрилган амаллар мусбат, қайтарилган амаллар эса манфий саналади. Оддий электр симда ҳам манфий ёки мусбат токлардан бири бўлмаса, унга уланган чироқ ёнмайди, нур таратмайди. Шунингдек, ибодатларнинг ушбу икки қисми – манфий ёки мусбат қисмидан бири топилмай қолса, уларда иймон нури топилмай қолади.

Рўза, намоз, хайри эҳсон, ота-онага яхшилик қилиш каби мусбат ибодатни қанчалик кўпайтирмайлик риё, сумъа, миннат, зулм, ўзгалар ҳаққи, бидъат каби манфий ибодатларга аҳамият бермас эканмиз қуйида ҳикояси келган киши ҳолига тушиб қоламиз:

Бир шаҳарда «Бир неча кун сув келмайди, шунинг учун ҳар ким идишларини сув билан тўлдириб олсин», деб эълон қилинибди. Ҳамма шоша-пиша сув келмай турадиган муддатгача етадиган қилиб идишларини сувга тўлдириб олибди. Ўша шаҳарлик бир киши ҳам ҳамма қатори идишларни сувга тўлдирибди. Эълон қилинган кун келгач, эрталаб туриб қараса, ҳақиқатдан ҳам ҳамма жойда сув тўхтабди. Хотиржам ҳолда сув тўлдириб қўйган идишига қарабди. Не кўз билан кўрсинки, идишида сув йўқ эмиш. Маълум бўлишича, идишнинг тешиги бор экан. Сув ўша тешиклардан оқиб кетган экан. 

Аллоҳ таоло бизга ҳам эллик-олтмиш йиллик сув тўлдириб олишга муҳлат берган. Ундан кейин сув келмай қолади. Ана шунда ҳамма ўз идишларига тўлдириб қўйган заҳира сувларидан фойдаланади. Шунинг учун заҳира сув қуядиган идишимизнинг поклигига, бутунлигига диққат қилишимиз, тўлдирганимиздан кейин ҳам унинг тагини тешиб қўймасликка ҳаракат қилишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий қонун билан инсоний қонунларнинг орасида осмон билан ерчалик, янада аниқроқ айтсак, Аллоҳ билан бандачалик фарқ бор. Илоҳий қонун бутун борлиқни яратган ва давоми...

9144 05:00 / 28.02.2017
Сенга кафолат берилган нарсага тиришиб ҳаракат қилишинг ва сендан талаб қилинган нарсада сусткашлик қилишинг, сендаги қалб кўзининг кўр бўлиб қолганига давоми...

3111 05:00 / 01.03.2017
Ихлос амалларнинг мағзидир. Қилинган амалнинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги ундаги ихлоснинг бор ёки йўқлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам ихлос мавзуси давоми...

2784 05:00 / 01.03.2017
учинчи мақолаТасаввуфни шариатдан ажратиш, инсон терисини баданидан шилиб олишга ўхшаган нарсадир. Чунки шариатсиз тасаввуф ғояларига эришиш мумкин эмасдир. давоми...

2990 08:35 / 13.11.2018