1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

ЗАРДУШТИЙЛИККА МУНОСАБАТИМИЗ

08:29 / 09.11.2017 7662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Коммунистик ғоя расман ҳукмдор бўлиб турган пайтларда Исломнинг таъсирини камайтириш мақсадида, "ерли дин"лар ҳақида атайлаб баҳслар юритилиб турилар эди. Бу ҳам коммунистлар кишиларда маҳаллийчилик руҳини қўзғаб: "Келгинди динга нима учун эътиқод қиласизлар, агар тарихий меросга, аждодларингиз эътиқодига эргашмоқчи бўлсангиз, ўз ватанингиздан чиққан зардўштийлик дини, Моний ва Маздак кабиларнинг мазҳаблари турибди-ку?!" демоқчи бўлар эдилар. Бу пухта ишлаб чиқарилган тадбир Ислом душманларининг дунё буйича қўллаб келаётган услуби эканлигини мусулмон оламида яхши биладилар.

Ҳозирги даврда, ўзликни англаш жараёнида ҳам ўша эски нағма тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди.Кишиларининг Фаробий, Ибн Сино ва Берунийлар ҳақида сўзлаб бериш ҳақида қилган илтимосига айрим ўзини олим ёки зиёли деб танитган шахсларнинг Зоротуштра, Моний ва Маздак ҳақида сўзлаб, уларни кўкларга кўтариб мақтаётганларига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу одамлар уларнинг тутган йулларини дин, ўзларини эса пайғамбар, деб ҳукм чиқармоқдалар. "Авесто" китобини эса муқаддас, илоҳий китоб, деб баҳолашмокда. Айтишларича, мазкур кишилар бизнинг ватандошимиз, демак, уларнинг таълимотини ўрганишимиз, улар билан фахрланишимиз лозим. Улар қолдирган меросдан энг аҳамиятлиси, Маздак исмли шахс дастлабки, ҳақиқий коммунистик ғоянинг яратувчиси, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан зот ва ҳоказолар. 

Туб аҳоли асосан, мусулмон бўлгани учун ёки мусулмонликни даъво қилаётганликларини эътиборга олиб, ушбу мазҳаблар ва шахслар ҳақида исломий нуқтаи назарни эслатиб ўтишни лозим топдик. 

Буларга берилган баҳоларни аниқлашда дин ва мазҳаблар тарихи ва уларнинг хусусияти ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаси бўлган Абул Фатҳ, Муҳаммад Абдул Карим ибн Абу Бакр Аҳмад Шаҳристонийнинг "Ал-Милал Ван Ниҳол" китобидан фойдаланилди. Маълумки, мусулмон одам фақат ислом динига амал ва эътиқод қилиши лозим, бошқа ҳар қандай динга эътиқод қилиб бўлмайди. Чунки, охирги дин - Ислом келиши билан аввалги ҳамма динлар амалдан қолган ва Исломдан кейин яна қандайдир диннинг келиши мумкин эмас.

Аммо мавжуд ва аввалда бўлган динларга нисбатан мусулмон кишининг ақийдаси қандай бўлмоғи даркор? Уламоларнинг эътироф этишларича, эътиқод бобида мусулмон бўлмаганлар - аҳли китоблар, аҳли китоблигига шубҳа борлар ва ҳавои нафсга эргашганларга бўлинади.

Аҳли китоблар деб, Аллоҳдан туширилган китобга эга миллатларга айтилади. Булар яҳудийлар ва христианлардир. Улар илоҳий китоб ва пайғамбарлари бўлган умматлар ҳисобланади. Бироҳ, Қуръони Карим ва Ислом келиши билан аввалгилар амалдан қолдирилган. Асли бир бўлгани учун ҳам Исломда масиҳий ва яҳудийлар сўйган ҳалол ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилишга ва аёлларга уйланишга рухсат берилган.Аҳли китоблигига шубҳа бор динларга мажусийлик, яъни оташпарастлик дини киради. Биз юқорида зткр қилган "Зардўштийлик" ҳам ушбу мажусийликдан бир мазҳаб ҳисобланади.

Моновийлик ва маздакийлик эса, "Соновия", яъни, икки худолик динлари жумласига киради. Улар нур ва зулмат, яхшилик худоси ва ёмонлик худосига ишонадилар. Моновийлик ва маздакийлик ҳам аҳли китоблигида шубҳа бор динлар қаторига киради. Шунинг учун ҳам уларнинг сўйган ҳайвонларининг гўштини ейиш мусулмонларга ҳаром қилинган. Аёлларига ҳам уйланиб бўлмайди. Агар мусулмонликни қабул қилсалар, уйланса бўлади.

Бу икки диндан ташқари динлар ҳавои нафсга эргашганлар дини бўлиб, улар файласуфларнинг мазҳаблари, мушриклар ва табиатнинг турли ҳодисаларига сиғинувчилардан иборат. 

Энди "Зардўштийлик", моновийлик ва маздакийликни алоҳида кўриб чиқайлик.

Зардўштийлар деб, Зардўшт ибн Буршабга эргашувчиларга айтилади. Зардўштнинг отаси озарбайжонлик, онаси Дағдавойҳ исмли Рай шаҳарлик аёл. Зардўшт ўз даъватини Киштосиб ибн Лафрост исмли подшоҳ даврида бошлаган. У файласуф бўлиб, "Зинд Авесто" номли китоб тасниф қилган. Зардўштийлар ўз раҳнамоларини мўжизалар кўрсатган, деб даъво қиладилар ва қуйидаги мисолни келтирадилар: "У Денавр номли жойда кўзи кўр киши олдидан ўтиб кетаётиб, фалон ўсимликни олиб, сиқиб сувини кўзига қўйинглар, деган эди. Шундай қилинганда, ҳалиги одамнинг кўзи очилди". Мусулмон олимлар эса, бу Зардўштнинг мўъжизаси эмас, балки ўсимликларнинг хусусиятини яхши билишига дахлдор, дейдилар. Зардўштнинг фикрлари ва қилган ишлари ўз замонасида маълум доирада ва ҳудудда эътиборга олинган бўлиши мумкин. Лекин, ҳеч қачон ва ҳеч Ким уларни оламшумул аҳамиятига эга, деган эмас. Ҳозирда деярли унут бўлиб кетггани ҳам шунга далилдир. Демак, зардўштийлик самовий дин эмас, Зардушт пайғамбар эмас, "Авесто" илохий китоб эмас. Бу дин, шахс ва китоб инсоният тақдирида деярли сезиларли бирор из қолдирган эмас. Ҳозирда ҳеч ким улардан фойдаланаётгани ҳам йўқ. Шунинг учун ҳам уларни ташвиқот қилаётганлар ғаразли мақсадни кўзлаётганлари аниқ.Моновия мазҳаби эса, Моний ибн Фотак исмли ҳаким - файласуф кишига нисбатан берилган бир тоифа бўлган. У Собур ибн Ардашар подшоҳлик қилган замонда пайдо бўлган. Баҳром ибн Ҳурмуз исмли подшоҳ кейинчалик уни қатл қилган. Моний христиан ва мажусий динларини қўшиб-чатиб, янги бир яратган. У Ийсонинг (а.с.) пайғамбарликларига ишонар, Мусонинг (а.с.) пайғамбарлигига эса ишонмас, аслида мажусий эди. Моний: олам икки кадимий аслдан - нур ва зулматдан яратилган, деб даъво қилган. Хулоса қилиб айтганда, бу мазҳабда ҳам биз учун фахр ёки эътиборга сазовор ҳеч нарса йўқ.

Худди шунингдек, маздакийликда ҳам ҳеч бир ажабланарлик нарса йўқ. Маздак Анушуравоннинг отаси Қубозни ўз мазҳабига эргашишга чақирганда, Қубоз уни қабул қилган. Отасидан кейин тахтга ўтирган Анушуравони Одил Маздакнинг ҳийла-найранглари ва қаллоблигини тушуниб етиб, уни қатл қилдирган. Анушуравон Исломдан олдинги энг одил подшоҳ, адолат рамзи бўлиб қолгани ҳаммага маълум. Шундай одил подшоҳ турли қаллобликлари учун қатл этган Маздакни бугунги кунда, у оддий қашшоқ меҳнаткашларга зулм қилишга қарши чиққан буюк шахс саналади, деб кўкларга кўтараётганларнинг мақсади нима эканини билмадик. Маздакнинг бугунги тарафдорлари уни хотин-қизларниинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан шахс сифатида ҳам улуғлашмоқда. Аслида эса, Маздак уруш-жанжаллар, молу-дунё ва хотин талашиб юзага чиқади. Урушни йўқ қилиш учун молу-дунё ва хотин қизлар ҳудди сув, олов ва ем-хашак каби ўртада бўлиши керак, деган. Табиийки, буни ижтимоий адолатга ва хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақириқ, деб бўлмайди. Агар Маздак хотин-қизларни заррача эҳтиром қилганда, уларни эркаклар ўртасида, молу мулк сингари шериклик матоҳи бўлишини тарғиб қилмас, аёл кишининг отаси, акаси ёки укаси билан жинсий алоқада бўлишига рухсат бермас эди.

Қушимча сифатида эслатиб ўтмоқчиманки, оташпарастлик, яъни маъжусийлик, жумладан, зардўштийлик, моновийлик ва маздакийлик ҳам қадимги форсларга хос мазҳаблардир.

Бу маълумотларни бошқалар қатори ҳар бир мусулмон шахс ҳам яхши тушуниб олмоги даркор.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи тўғри йўлга бошласин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврлари жуда ҳам қисқа ndash икки йил уч ойу бир ҳафта бўлди. Ўзи қисқа бўлишига қарамай, бу давр буюк ишларга тўла давоми...

1295 11:57 / 03 январь
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизнинг ичимизда бир мақомда турдилар. У зот ўша мақомларида қиёмат қоим бўлгунча бўладиган давоми...

4999 05:00 / 06.01.2017
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятга тақдим қилган улкан хизматларидан бири дин ва дунёни жамлаш ҳамда тарқоқ сафларни ҳамда тижорий жамоатларни давоми...

1491 14:00 / 26.07.2023
Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватлариНуҳ алайҳиссалом амри илоҳийни бажаришга, ўз қавмларини Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишга киришдилар. У зот қавмларини давоми...

4883 11:20 / 27.01.2019
Аудиолар

120155 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41817 14:35 / 11.08.2021