1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Юнус сураси, 44-оят

12:23 / 31.07.2017 4939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Юнус сураси, 44-оят)

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло томонидан бандаларга нисбатан заррача зулм содир бўлмас. Чунки зулм Аллоҳ таолонинг зотига мутлақо бегона нарсадир. Ушбу иймон масаласини олганда ҳам, Аллоҳ таоло одамларга ҳеч зулм қилмаслиги очиқ-ойдин кўриниб туради. Аллоҳ таоло инсонга ақл-идрок берган, у ўша ақл-идрок ила Аллоҳга иймон келтирмоғи лозимдир. Лекин Аллоҳ таоло бандаларга яна ҳам меҳрибонлик қилиб, Пайғамбар юбориб, Ўз Китобини нозил қилиб, ҳидоят йўлини равшанлаштириб қўйибди. Одамлар ўша йўлга юрсалар, бўлди. Бошқа ҳеч қандай уринишнинг ҳожати йўқ. Аммо одамларнинг кўплари ўзларига ўзлари зулм қиладилар. Кўриб-билиб туриб, ўзларига фойдали бўлган йўлга юрмай, ҳалокат йўли – куфр ва мунофиқлик йўлини танлайдилар. Улар шу билан ўзларига ўзлари зулм қиладилар. Уларнинг энг катта зулмлари Ислом динига юрмасликларидир. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур

4469 11:44 / 07.10.2017
Иш битиб бўлганда шайтон .Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердиму, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай давоми...

7429 07:44 / 10.08.2017
Фурқон сураси, 63оят

6110 16:18 / 22.09.2017
Муддассир сураси, 4143оятлар

9371 09:06 / 21.10.2017