1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

06:05 / 14.09.2018 2994 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (нарса) сўраган эдим, бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Сўнгра: «Эй Ҳаким! Албатта, бу мол-дунё барра ва тотлидир. Ким уни нафс тўқлиги билан олса, унга бунда барака берилади. Ким уни нафс очлиги билан олса, унга бунда барака берилмайди. Худди ебтўймасга ўхшаб қолади. Юқори қўл қуйи қўлдан яхшидир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, сиздан сўнг то дунёни тарк этгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса олмайман», дедим».

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Ҳакимни ато* бериш учун чақирар, у эса (атодан) бирон нарса қабул қилишга кўнмас эди. Кейинроқ Умар ҳам уни ато бериш учун чақирди, у яна қабул қилишга кўнмади. Шунда (Умар): «Эй мусулмонлар жамоаси! Мен ушбу файдан* Аллоҳ унга ажратган ҳаққини таклиф қиляпман, у эса олишга кўнмаяпти», деди.

Ҳаким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин то вафот этгунича бирорта одамдан бирон нарса олмади».

Муттафақун алайҳ.

* Ато – раҳбарнинг ҳузурида жамланган ўлжа, садақа, ҳадя ва бошқа нарсалар.

* Фай – жангсиз қўлга киритилган ўлжа.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва .Аллоҳумма давоми...

1314 08:09 / 10.12.2019
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит бўлса, бориш ва қайтиш йўлларини бошқабошқа қилардилар яъни ибодат ўринлари давоми...

2987 09:00 / 19.04.2023
.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ушбу умматдаги ёки менинг умматимдаги ер ютиш, бошқа махлуққа айланиб қолиш ёки осмондан бўладиган тошбўронга учраш қадар давоми...

3177 17:24 / 30.07.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Аллоҳ таоло .Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга давоми...

2918 09:15 / 26.01.2018
Аудиолар

120155 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41817 14:35 / 11.08.2021