1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Валийлик ва муҳаббат

17:06 / 25.09.2017 3858 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Валийлик ва муҳаббат маъноси ҳақида сўрабсан.

 Муваҳҳидларнинг[1] барчаси Аллоҳнинг валийлари[2] ва аҳбобларидир. Аллоҳ уларнинг валийси, севувчиси ва маҳбубидир. У Зот уларга неъмати ила валий-дўст бўлгандир. Улар Унга тавҳид ила валий-дўст бўлгандирлар.

Сўнгра тавҳид учун уларнинг зиммасида тавҳиддаги нарсага вафо қилиш бурчи бордир. Бандалар ушбу вафони адо этиш учун нафсларидаги зиддиятларга қарши жидду жаҳд қилишлари лозим бўлади, чунки ҳавои нафс доимо ўз эгасига қарши чиқиб, уни тавҳидга вафо қилишдан воз кечишга чақириб туради. 

Валийлик икки турли бўлади.

Бири ила банда адоватдан чиқади. Бу «тавҳид валийлиги» дейилади. 

Валийликнинг иккинчи тури ила банда хиёнатдан чиқади. Бунда у Аллоҳ азза ва жалланинг ишончли бандаларидан бирига айланади. У нафсига қарши Аллоҳ таоло йўлида жиҳод қилди. У нафсини ва етти аъзосини Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийди. У Зотнинг фарз қилган нарсаларини адо қилди, ҳар бир ишида парҳезкорликни ўзига лозим тутди. Сўнгра шаҳватларни ва гапириш, назар солиш, эшитиш, таом ейиш, ичимлик ичиш, улов миниш, либос кийиш ва касбга оид мубоҳ бўлган ишларнинг ортиқчасини ташлади. Шунда унга «тақво» исми лозим бўлиб, у муттақий дейилди. Шу билан зоҳиран унинг иши тўғри бўлди. 

Сўнгра ботинини қасд қилди. Ботинида зоҳиридагидан ҳам кўпроқ фасод бор эканини кўрди ва нафсини шаҳватлардан тўсди, илинжлар ва сабаблардан кесди. Хурсандчиликлардан четда бўлиб, бор кучи билан жидду жаҳд қилди. Ўзи музтар ва ҳайрон бўлган ҳолида қолди. 

Ана шунда Аллоҳ таоло унга нур инъом қилиб, кўксини очди. Шу тариқа у ўз Роббидан бўлган нурга эга бўлди. Ана шунда нафснинг асирлигидан ва ботиннинг бузуқлигидан халос бўлди, чунки у агар нафсга қарши ҳақиқий жиҳод қиладиган бўлса ҳам, нафсни мазкур нарсалардан тўсишдан, уни хорлашдан ва тутиб туришдан бошқа нарсага тоқати етмас эди.

Аммо шаҳватлар боқий қолувчидир. Ёмон ахлоқлар сабабли кўкси сиқилиши боқийдир. Шунинг учун ҳайрон бўлиб қолди, чунки у музтар ҳолга тушган эди. Ана шу ҳолатда у Аллоҳ таолога ёлворади ва У Зотга содиқ қўрқинч ва музтарлик ила қочади. Ўзига берилган бор тоқатини сарф қилади.

Батаҳқиқ, У Зот Танзилида демишким:

«Ёки музтар одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган Зот (яхши)ми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалар оз эслайсизлар-а?!»[3]

У Зот бандаларига эълон қиляптики, ҳеч ким ўз кўкси ва қалбидан ёмонликни арита олмайди, бунга фақатгина уни яратган Аллоҳгина қодирдир, чунки уни бандалари ичида У Зотнинг Ўзи яратган. Уни Холиқидан ўзгаси ўчира олмайди.

Банда ўзига берилган куч ила мужоҳада қилсагина, Аллоҳ уни ўчиради. Қачон у куч сарфласа, ўз нафсига қайтади ва уни аввал қандай бўлса, шундай ҳолатда топади. Ана ўшанда у Аллоҳ таолога илтижо қилишда содиқ бўлади. Қачон у ўшани қилса, Аллоҳ таоло Ўзи нозил қилган китобида бандаларга берган ваъдасининг устидан чиққанини кўради. Унга раҳм қилади ва мазкур нурлар билан уни Ўзига валий қилиб олади. Ана шунда унга «валий» исми лозим бўлади ва у Аллоҳ таолонинг валийси бўлади. Валийнинг ҳуқуқларига эга бўлади ва Робби унинг ишига нусрат беради. Аллоҳ таоло уни ҳидоят ила Ўзига валий қилиб олади ва унинг нафсига ҳамда ҳавосига қарши ёрдам бериб туради. Энди у Аллоҳ таолонинг валийсидир, Аллоҳ таоло унинг валийси ва нусрат берувчисидир. 

«...У нақадар яхши хожа ва нақадар яхши нусрат берувчи!»[4]

У Зот Танзилида – нозил қилган Китобида уни шунга чақирган: 

«...ва Аллоҳ учун ҳақ жиҳод қилингиз»[5].

Сўнгра, ҳақ жиҳоддан кейин

«...ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир»[6].

Бу эса мужоҳададан кейин, музтарлик вақтида бўлади. Сўнгра У Зот Ўзини мадҳ қилиб айтади:

«У Зот нақадар яхши хожа, нақадар яхши нусрат берувчидир!»[7]

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Cарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)


_____________________________

[1] Муваҳҳид – тавҳидга, яъни Аллоҳнинг бирлигига иймон келтирган шахс.

[2] «Валий» сўзи «яқин дўст» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ўзининг маълум бир бандаларига валий эканлигини, баъзи бир бандалар У Зотнинг авлиёлари эканини айтиб ўтган.

[3] Намл сураси, 62-оят.

[4] Анфол сураси, 40-оят.

[5] Ҳаж сураси, 78-оят.

[6] Ҳаж сураси, 78-оят.

[7] Ҳаж сураси, 78-оят.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
8. .У Зотни бирор нарса тўсишини қандай тасаввур қилиш мумкин Ҳолбуки, У сенга ҳамма нарсадан яқинроқ Зотку,Аллоҳ таоло бандасига ҳаммадан кўра яқин эканини У давоми...

3604 16:46 / 08.10.2017
У Зот Фотир сурасида марҳамат қилади.Эй одамлар Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир, 15оят.Ҳа, инсон ҳар бир нарсада ndash дунёга давоми...

3890 16:27 / 20.05.2018
Тўртинчи тақсим5. Ибодат ғийбати. Ибодатларни ғийбат қилиш деганда ундаги нуқсон ва камчиликларни гапириш, масалан, фалончи намозни яхши адо қилмайди ёки таҳажжуд давоми...

3416 19:39 / 19.01.2018
Зоҳидлар мадҳ қилинсалар, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлганлари учун сиқиладилар. Орифлар мадҳ қилинсалар, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлганлари давоми...

3067 17:01 / 06.05.2018
Аудиолар

120157 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41818 14:35 / 11.08.2021