1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Умримиз тенгсиз ютуғимиздир

16:50 / 14.02.2018 3480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Келинг, сиз айтадиган “умр саноқли йилларга тенг” деган тенг қийматли иборанинг  икки томонининг бирини бироз ўзгартирамиз ва ҳаётийлик, ҳаётий кучининг аксарини ўзгартириш билан енгил томонига назар ташлаймиз. Чунки умр бир боргина берилган имкониятдир.

Ҳа, инсон умрини оддий қоидага кўра ўтиб бораётган саноқли кунлар билан солиштирмаслик, балки ушбу борлиққа келган ва муааттар ҳиди ҳар томонга ёйилган саноқли ширин хаёллар билан қиёс этиш шарт. Кўпинча аёлларнинг қўлидаги қоғозлар тўпламига кўзингиз тушади. Оддий қилиб айтганда, “Кундалик” дафтарига. Ҳар куни унга ҳаёт лаҳзаларини битадилар. Ҳар бир куни бир варақдек, яъни 360 янги саҳифа 360 кун учун: умр деб аталмиш унутилмас захирасига оз-оздан ютуқ ва зафарлар қўшилиб боради. Биз бу билан умрни ўз “курсиси”дан силжитмоқчи эмасмиз, балки унинг учун бутун тарих хотирида озод, ҳур, қувноқ эркинлик борлигини баён этмоқчимиз. Бора-бора хотираларини битиб борувчилар (буюк ишлари ила қалбдан ўрин эгаллаган инсонлар) буюк қатламга айланадилар, уларни эслаганимизда “қари киши”, “кексайиб қолган аёл” каби ибораларни ишлатамиз. Гўё бу билан уларни эҳтиёж юзасидан эсга олгандекмиз. Айнан ўшалар эмасми ёшлик чоғимизда ҳаётга интилишимиз учун қўлларини узатган. Жажжи қўлчаларимиздан тутиб ҳарфлар қандай ёзилишини ўргатган шулар эмасми?! Роҳатидан кечиб, кечаларини бедор ўтказиб табассум ила қийин истакларимизни амалга оширганлар ўшалар эмасми?! Улар жаннатнинг муаттар ҳид сочувчи кишиларидир. Уларнинг ютуқлари миқдорида ҳаётларига ҳам тақлид қилишимиз лозим бўлади. Ундай ютқларни умумий кўринишда инсонлар орасида татбиқ этмоқ шарт.

Агар улардан бири умрингиз ҳақида сўраб қолса: “Менинг арзимас умрим табассум ила бедор ўтган кечалар билан, танигану танимаган инсонга улашилган табассум миқдори билан, барча мискин ва фақирнинг яноғидан тўкилган кўз ёшларига кифоя қилувчи ўн минглаб кўз ёшлари миқдори ила, фақир ва муҳтожга берилган моддий ёрдам ила ўлчанади, қадрланади”, деб жавоб беринг! Шу каби, шифокор дўстим, муаллима хоним, муҳтарам оталар, она ерингизга хизмат қилиб, инсониятга манфаат келтириб ўз ютуқларингиз ила умрларингизни бойитинг! Фарзандларингизга ҳам нажот эшиклари ҳамон олдиларида турганини ўргатинг!  


Ҳасанбой Эргашов таржимаси    



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари икки елкаларига уриб турар эди,.Бешовларидан фақат Термизий ривоят давоми...

4219 05:00 / 03.03.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймҲасан Басрий айтадилар .Аллоҳга қасамки, кишининг динини ғийбатдан кўра тезроқ ейдиган нарса йўқдир,.Ғийбат қийналиб ҳосил қилинган давоми...

5704 05:00 / 06.03.2017
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий алайҳиссалом билан бирга олти киши бор эдик. Бас, мушриклар Набий алайҳиссаломга .Анавуларни олдингдан қувиб давоми...

3174 05:00 / 03.03.2017
Бизнинг тилимизда ижобий маънода ишлатиладиган .садоқат,, .содиқлик,, .ростгўйлик, каби сўзлардан кўзланган маъно арабчада .сидқ, шаклида бўлади ва сўзда бўлсин, давоми...

2761 05:00 / 02.03.2017