1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Умр дақиқалар йиғиндисидир

09:55 / 25.03.2017 3180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар биз азиз умримизни ташкил қиладиган дақиқалар ҳақида мулоҳаза қилиб кўрсак, уларнинг нақадар ғанимат лаҳзалар эканлиги кўз ўнгимизда намоён бўлади:


1.Ўтиб кетган вақт ҳеч қачон қайтмайди ва унинг ўрнини ҳам тўлдириш мумкин бўлмайди. Зеро “Вақт қилич кабидир агар сен уни кесмаган бўлсанг у сени кесибди” дейилган. Яъни агар сен вақтни хайрли амаллар билан кесмаган бўлсанг у сени хорликлар ва зоеликлар билан кесиб қўйибди.  Ҳасан Басрий айтадилар: бошланаётган бирор-бир кун йўқки шундай нидо қилмаса: “ Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам қиёмат кунигача қаймайман”

 2. Кунлар жуда тез ўтиб кетади. Бу эса инсоннинг дақиқа сайин ўткинчи дунёдан тезлик билан ўтиб кетаётганлигини англатади.

Инсоннинг бошига иш тушган ғам ташвишли пайтларида кунлар секин ўтаётгандек туюлсада, аслида жуда тез суръатлар билан ўтаётган бўлади. Унинг жуда тез ўтиб ўтиб кетаётганлиги инсоннинг касалликлардан ва ғам ташвишлардан холий, шоду хуррам пайтларида аниқ билиниб қолади. Шоир айтганидек:  

               Қисқа кунлар ғамгин пайтлар ўтмайди

               Шодликларда  узунлари етмайди

Охири замон яқин қолган пайтда вақтнинг  жуда тез ўтиб кетиши ҳадиси шарифларда ҳам  баён қилинган:

عن أنس بن مالك قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم لا تقوم الساعة حتى يتقارب الزمان فتكون السنة كالشهر والشهر كالجمعة وتكون الجمعة كاليوم ويكون اليوم كالساعة وتكون الساعة كالضرمة بالنار      سنن الترمذى                                  

      Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Замон яқинлашмагунича қиёмат бўлмайди, йил ойдек бўлади, ой ҳафтадек бўлади, ҳафта  кундек бўлади, кун соатдек бўлади, соат тутатқи ёнгунчалик бўлиб қолади  дедилар.        “Сунани Термизий”да келган. 

Бу ҳадиси шарифнинг шарҳида жумладан қуйдагилар айтилган: ҳадисдан ирода қилинган нарса шуки, бир вақтлар келиб ҳар бир нарсадан ҳатто замондан ҳам барака олиб қўйилади, бу қиёмат яқин қолганлигининг аломати бўлади.  

3.Умр маълум вақтгача белгилаб берилган. Дунёга келган ҳар бир инсонга унинг бу дунёда туриш муддати белгиланган, ажал деб номланадиган ўша муддат келганида унга бўйсиниб бу дунёни ташлаб кетишдан ўзга чораси қолмайди. У вақтнинг эса бугунми эртами қачон келиши инсонга номаълум. Ояти каримада айтилганки:          


“Ажаллари келган вақтида бирор соатга кетга ҳам олдинга ҳам сура олмаслар” Аъроф сураси 34-оят 

Ҳа, ажални ҳеч ким бирор соат ортга ҳам олдинга ҳам сура олмайди. Ўтаётган ҳар бир дақиқа, ҳар бир соат у келиши мумкин бўлган вақтдир. Ўтиб кетган кунлар эса унинг яқин қолганлигидан даракдир. Шунинг учун  ўтаётган ҳар бир кун амал қилиб қолишга ва озгина умрнинг фурсатларини ғанимат билишга ундаб гўё шундай нидо қилади: “ Эй одам боласи сен кунлардан иборатсан ҳар бир кун ўтганда сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади. Ўзинг билмаган ҳолатда сенинг бир қисмининг ўтиб кетибдими, демак бутунлай кетишинга ҳам фурсат оз қолибди. Билгилки “Бугун амал бор ҳисоб йўқ, эртага ҳисоб бор амал йўқдир.”      


4. Вақт бу инсон эга бўлган энг нафис, энг бебаҳо нарсадир. Бу “Вақт олтиндек қимматлидир” дегани эмас, балки “Вақт олтиндан қимматлидир” деганидир. Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса  йўқотилган олтину бойликларни яна қайта қўлга киритиш мумкин, йўқотилган вақтни эса  асло қайта қўлга киритиб бўлмайди. Чунки вақт сотиб олса бўладиган нарса эмас балки инсонга фақат бир марта бериладиган имкониятдир.Али Тантовий айтадилар: бир куни шайх Жамол Қосимий кераксиз нарсалар билан вақтларини зое қилаётган йигитларнинг ёнларидан ўтаётиб афсус билан: Эҳ қани энди вақт сотилганида албатта шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим деб айтган эканлар. 

5. Энг бебаҳо неъматнинг қадрига етмайдиганлар кўпчиликни ташкил этадилар. Вақт шунчалик қиммат ва бебаҳо бўлишига қарамасдан кўпчилик инсонлар унинг бу қийматини ҳис этмайдилар, улар бу онгсизликлари натижасида ундан фойдаланиб қолиш учун эмас балки уни зое қилиб йўқотиш учун мусобақалашадилар. Бундай “мусобақачилар” унинг бебаҳо улушидан маҳрум инсонлардир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда қуйдагича баён қилинган:  

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ النَّبِيُّ  نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنْ النَّاسِ الصِّحَّةُ وَالْفَرَاغُ  

                                                                                                        رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ 

“ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи  васаллам дедилар: Икки неъмат борки кўп инсонлар улардан маҳрумдирлар. (Улар) Соғломлик ва бўш вақтдир.”       Бухорий ривояти

Бу ҳадиснинг шарҳида қуйдагилар айтилган: Инсон гоҳида соғлом бўлсада, оғир меҳнат билан банд бўлганлиги сабабли фазилатли амалларни ўзлаштириш учун фурсат топа олмайди. Гоҳида эса оғир меҳнатлардан фориғ бўлсада унинг соғлиги йўқ бўлади. Агар иккаласи ҳам бир инсонда жам бўлса-ю, бироқ ўша инсон вақтни ғанимат билиб фазилатларга эришиб қолишга ҳаракат қилмасдан дангасалик қиладиган бўлса унинг ана шу дангасалиги  улардаги улушдан маҳрумликдир. Зеро ушбу дунёдаги ҳар хил тўсиқларга тўла ва унинг устига қисқа умрдан имкон қадар фойдаланиб қолмасдан беҳуда ўтказиб юборишлик энг қимматли  улушдан бенасиб қолишликдир. 


Абдулқодир Пардаев



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай Қилмоғингиз сиз учун давоми...

2821 14:41 / 22.04.2017
Ўғирлик ndash катта гуноҳдирИнсонлар ўзларига берилган қимматли умрларини беҳуда ишлар билан ўтказишлари дуруст эмас, албатта.Лекин орамизда баъзи бир одамлар давоми...

7861 21:46 / 21.04.2017
Аллоҳ таоло Каломи мажидида Тонгга қасам, ўн кечага қасам...rdquo деган Фажр, 12.Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн давоми...

3077 18:54 / 22.04.2017
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиби давоми...

818 10:33 / 25.10.2023
Аудиолар

118790 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40741 14:35 / 11.08.2021