1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тушкунликка тушиш

06:10 / 15.09.2018 8974 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар, мен тушкунликка тушиб қолганга ўхшаябман. Худди бу дунёнинг қадрини сезмаётгандекман. Худдики ўз "қолипимдан" чиқиб қолгандекман. Илтимос, ёрдам беринглар, бирор ибодат ёки дуо ўқишим керакми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тўрт нарсадан ғафлатда қолманг!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:
Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)
Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн» (Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)
Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)
Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги «Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад» (Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азиз устозлар, мен quotшайтон хар кун эрталаб хаммани бошига 3та тугун боғлайди ва уни ечиш учун турганда Аллоҳни зикр килиши, тахорат қилиш ва 2 давоми...

4300 08:13 / 07.01.2019
САВОЛ Ассалому алайкум устоз Агар руҳсат берсангиз сизга бир саволим бор эди. Саволим қуйидагича.Аллоҳим, гуноҳларим учун бу дунёнинг ўзида мени жазоимни бергин, давоми...

2915 20:51 / 25.04.2016
Зино роса катта гуноҳ. Кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунади. Лекин зинога яқин бўлган ўпишиш, қучоқлаш, кўз билан ёмон қараш, гап отиш давоми...

3778 15:46 / 24.04.2016
Ассaлому aлaйкум шaйх ҳaзрaтлaри Сизгa бир сaволим бор эди Рaсул билaн Нaбийнинг фaрқи нимaдa Шуни тушунтириб бeрсaнгиз. Жaвоб учун олдиндaн рaҳмaт.ЖАВОБ Бисмиллаҳир давоми...

16663 21:04 / 25.04.2016
Аудиолар

120350 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41983 14:35 / 11.08.2021