1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Тилни тийиш

14:00 / 01.04.2023 4687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон доимо тилини ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади. Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар, шунингдек Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир иш киради, дейдилар.

Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим. Зотан ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор? Ёки унинг оч қолиб, чанқаганига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?

Афсуски, ҳаётимизда бу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар йўқ эмас. Мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳаммамиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз рўзадор ҳолида бўлса, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, мен-рўзадорман, мен рўзадорман десин», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Худди шу маънодаги ҳадис олдин ҳам ўтган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас», дедилар».

Ибн Можа, Аҳмад ва Ал-Ҳоким ривоят қилганлар.

Баъзи бир кишилар рўзани тутиб олиб, тилини тиймай ёлғон-яшиқ гапирадилар, иғво, бўҳтон, ғийбат қиладилар, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймайдилар. Ана шундай кишилар рўзанинг фойдасидан, савобидан маҳрум бўладилар. Уларга рўза тутишдан фақат оч қолганлиги қолади, холос. Шунинг учун ким рўзадан манфаат олмоқчи, савобига тўлиқ эришмоқчи бўлса, ўзини таом ва шаробдан ташқари беҳуда, бўлмағур гап-сўз ва амаллардан тиймоғи лозим.

Шунингдек, баъзи бир кишилар тунда бедор таҳажжуд намоз ўқийдилар. Кейин эса, ўша ишлари билан мақтаниб риёкорлик қиладилар, ёлғон гапириб нолойиқ ишларга қўл урадилар. Ана ўшандай одамлар ҳам тунда бедор туриб қилган ибодатлари савобидан бебаҳра қолурлар. Ўша бедорлик оворагарчилигидан уйқусизлик қолади, холос.

Шунинг учун ҳар бир ибодатни иложи борича риёкорликдан қочиб қилмоғимиз керак.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон шарофатиЙўл бошида тўртбеш киши кўринди. Каъб ибн Молик уларга қараб кўча ўртасида бирдан тўхтаб қолди. У олдинга юрарини ҳам, орқага қайтишини ҳам билмай давоми...

2836 05:00 / 11.01.2017
Руҳий тарбия устозлари барча амалларни ушбу қоида асосида баҳолайдилар. Мисол учун, тасаввуф китобларида .Рўза уч даражада бўлади, рўзанинг учта даражаси бор,, давоми...

7391 11:30 / 11 март
Ҳақиқий рўза ndash аъзоларни гуноҳлардан тийиш тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон давоми...

1846 16:01 / 25 март
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъдИслом фиқҳи академияси давоми...

3469 05:00 / 14.01.2017