1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Тик туришга ва қироатга қодир бўлмаган одамнинг ҳукми

05:00 / 09.01.2017 3092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имрон ибн ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Менинг бавосирим бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим.
У зот:
«Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар
».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бавосир инсон мақъадида бўладиган машҳур касаллик. 

Имрон ибн ҳусойн розияллоҳу анҳу бавосир касали бор одам намозини қандоқ қилиб ўқиши ҳақида сўраган бўлсалар ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умумий жавоб бердилар. Бунинг ичига оғир касалликлар ҳам кириб кетди. Саволда беморлиги туфайли одам тик тура олмаса, намоз ўқиши қандоқ бўлади, чунки, намозда тик туриш фарз-ку, деган маъно бор.

Жавобдан эса намозда тик турмоқ қодир бўлган киши учун фарз, деган маъно чиқади. 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 

1. Намозга таъсир қилиши мумкин бўлган нарсаларнинг ҳукмини биладиган кишидан сўраб олиш лозимлиги.

2. Муайян нарсанинг ҳукми сўралса, умумий жавоб бериш мумкинлиги.

3. Намозни тик туриб ўқишга қодир бўлмаган одам ўтириб ўқиши жоизлиги. Иложи бўлса намозда ўтирганга ўхшаб чўккалаб ўтирган яхши. Бўлмаса қодир бўлганича ўтиради.

4. Намозни ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса, ётиб ўқиш зарурлиги.

5. Намознинг энг аҳамиятли ибодат эканлиги, уни тарк қилишга узр йўқлиги.

Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: 

«Мен Қуръондан ҳеч нарсани (ёд) олишга қодир бўла олмаяпман, менга кифоя қиладиган нарсани ўргатиб қўйинг», деди. У зот: 

«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм», дегин, дедилар. 

«Эй Аллоҳнинг Расули, бу Аллоҳ учун, мен учун-чи?» деди. 

«Аллоҳуммарҳамни варзуқни ваъафини ваҳдини», дегин, дедилар. 

У ўрнидан тураётиб, қўли билан мана бундоқ қилди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аммо, мана бу икки қўлини яхшиликка тўлдириб олди», дедилар». 

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийи Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик: 

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳунинг куниялари Абу Муовиядир. Бу зот ҳудайбия сулҳи, Ризвон байъати, ҳайбар ғазоти ва бундан бошқа маъракаларда иштирок этдилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича Мадинада яшадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин Куфага кўчиб ўтиб, ана шу ерда истиқомат қилдилар.

Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисларини, Исмоил ибн Абу Холид, Абдулмалик ибн Умайр, Саома ибн Куҳайл, Шаъбий, Абу Исҳоқ, Шайбонийлар ривоят қилишди.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 86-йили Куфада вафот топдилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, бу Аллоҳ учун, мен учун-чи?» дегани, бу ўргатган нарсангиз Аллоҳнинг зикридан иборат, мен ўзим учун сўрайдиган нарсам қани дегани. 

«У ўрнидан тураётиб, қўли билан мана бундоқ қилди» дегани, икки қўлини кўтариб ҳар бир калимани айтганда бир панжасини юмди ва охирида ҳаммасини жамлаб, ёдлаб олдим, деган ишорани қилди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар: 

1. Умуман Қуръон ёдлашга қодир бўлмаган одамдан ҳам намоз соқит бўлмаслиги.

2. Қуръон ёдлашга қодир бўлмаган одам намозни қандоқ адо қилиш йўлини ахтариши зарурлиги.

3. Қуръондан керагича ёд олгунга қадар бошқа зикрни айтиб намоз ўқиб туриш лозимлиги. Умуман ёд ола билмаса, доимо ўша зикрни айтиш.

4. Намозда қилинадиган зикрни Аллоҳ учун ва банда учун қисмлари бўлиши.

5. Қуръон ёдлай ололмай намозда унинг ўрнига бошқа зикр айтган одам ҳам яхшиликка эришиши.

ҳанафий мазҳабида Фотиҳа сурасини ўқишдан ожиз одам уни ёдлаб олгунга қадар ўз тилида маъносини ўқиб турса ҳам жоиз, дейилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳисом Муваафий айтади .Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ ва турли давоми...

1819 09:29 / 09 январь
Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги давоми...

11473 05:00 / 09.01.2017
. . Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг давоми...

4046 12:31 / 09.09.2021
Ота айтади .Менинг қизим уч ёшда эди. Намозимдаги ҳаракатларимга тақлид қилиб, мен билан масжидга чиқишни яхши кўрар эди. Бир куни масжидга олиб чиқдим. У орқа давоми...

2325 12:40 / 22.01.2022
Аудиолар

118739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40701 14:35 / 11.08.2021