1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Темирга яширилган сир

05:00 / 09.03.2017 6490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддас Қуръонда бир кимёвий элемент - темир моддаси алоҳида зикр қилинади. “Темир” сўзини англатувчи “Ҳадид” деб номланган сурада шундай оятлар бор: 

...Яна Биз темирни туширдик - яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир...

Ҳадид сураси, 25-оят

Оятда келган “анзална”, яъни “туширдик, нозил қилдик” иборасини кўчма маънода “фойдаланиш учун, инсонга хизмат қилиш учун бердик” деб таржима қилиш мумкин. Лекин агар бу иборанинг том маъносига, яъни темирнинг осмондан моддий тарзда туширилишига эътибор қаратадиган бўлсак, унда биз бу оятда жуда муҳим ва нодир илмий тушунча мавжудлигини кўрамиз. Гап шундаки, ҳозирги замондаги астрономик ва геологик кашфиётларга кўра, Ерда темир рудаси конларининг мавжудлиги, аммо уларнинг Ер жинсидан эмас, балки коинотдаги улкан юлдузлардан Ерга учиб тушганлигидан далолат беради. 

Оғир металлар коинотдаги маҳобатли, улкан юлдузларнинг ўзакларида шаклланади, аммо қуёш системаси ва ундаги максимал ҳароратлар темир сингари элементни мустақил яратиш лаёқатига эга эмас. Темир фақат бир неча юз миллион даражадаги ўта юқори ҳароратлар шароитидагина вужудга келиши мумкин. Бу эса темир бизнинг қуёшимиздан бир неча баравар катта ҳажмга эга бўлган, янги ва ўта янги юлдузлар деб аталган юлдузларнинг ўзакларида ҳосил бўлганлигини билдиради. Бундай юлдузларнинг ўзагида тўпланган темир чегаравий массага етган пайтда улар энди бу юкни ортиқ ўз қаърида ушлаб тура олмайди, натижада темир моддаси юлдузни ичидан портлатиб юборади.  

Мана шундай портлаш натижасида ҳосил бўлган бўлаклар - таркибида темир моддаси бўлган метеоритлар коинот бўшлиғига сочилиб кетадилар ва кейинчалик бирор-бир самовий жисмнинг тортиш кучи таъсирида, унинг сатҳига қулаб тушгунча самода учиб юраверадилар.

Бу фикрлардан темир рудаси бизнинг сайёрамизда яралмаган деган хулосага келиш мумкин. У ўта янги юлдузларда ҳосил бўлиб, сўнг метеоритлар ёрдамида қуръонда жуда аниқ кўрсатилганидек, Ерга нозил бўлган. Турган гапки, қуръон оятлари нозил бўлган еттинчи асрда бу далилни илмий тадқиқотлар йўли билан аниқлаш мутлақо мумкин бўлмаган. Ўша даврда бу маълумотлар фақат Ўзининг чексиз илоҳий Ҳикмати билан бутун инсониятни ҳайратга солиб келаётган қуръони Каримдагина талқин этилиши мумкин эди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Энди инсон ўзининг нимадан яратилганига бир боқсин. У эркакнинг бели билан аёлнинг кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яратилганку, Ториқ сураси, 57 давоми...

2976 05:00 / 07.03.2017
Мақолани кўчириб олиш

2894 05:00 / 07.03.2017
...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрўэътиборнинг, оилалар, молмулк ва пулнинг давоми...

3173 05:00 / 07.03.2017
quotБизни мусулмон қилган Қуръондаги сонларнинг сиридирquot дейди математик олим, доктор Матрикс.Байналмилал бир конференсага иштирок этиш учун Будапештга келган давоми...

4583 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

118739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40701 14:35 / 11.08.2021